Коррупцияга қарши курашиш
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 20 нафар раҳбар ходимлари ўқув курсини муваффақиятли тамомлаб, ISO 37001:2016 сертификатини қўлга киритишди
  • 18.08.2021
  • 339

Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.

Мамлакатда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш чоралари кўрилмоқда, “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаларининг жорий этилиши юзасидан муҳим вазифалар ижроси таъминланмоқда.

  Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг самарадорлигини таъминлаш мақсадида хориж амалиёти уйғунлигида корруцция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга қаратилган самарали механизмларни жорий этиш — давр талаби.

 

  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖда “CERT Academy for Central Azia IRCA Lead Auditor” СЕRT International s.r.o.нинг Ўзбекистондаги вакили Марат Хабибулин иштирокида ISO 37001:2016 «Коррупцияга карши курашиш менежмент тизими» халқаро стандарт сертификатларини ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган Акциядорлик жамияти бошқаруви аъзолари ҳамда раҳбар ходимларига топшириш маросими бўлиб ўтди.

  Эслатиб ўтамиз, Акциядорлик жамияти энерготизимда биринчилардан бўлиб ISO 37001:2016 коррупцияга қарши курашиш тизими халқаро сертификатини олишга муваффақ бўлган эди.

  Халқаро стандарт талабларига кўра, Жамиятимизда коррупцияга қарши тизимли иш жараёни йўлга қўйилган бўлиб, раҳбар ходимларга шу соҳада ўз малакаларини ошириш ҳамда малака оширишда олган билимларини амалда қўллаш, умуман, тизимли иш жараёнини жорий этиш мақсадида махсус ўқув курси ташкил этилган эди.

 

 

  2021 йилнинг 13–16 июль кунлари ISO 37001:2016 “Коррупцияга карши курашиш менежмент тизими” бўйича ўқув курсида 20 нафар бошқарув аъзолари ва раҳбар ходимлари қатнашиб, коррупцияга қарши кураш йўналишда ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашди.

  Ушбу ўқув курсида ташкилотда коррупцияга қарши курашиш сиёсатни шакллантириш, коррупцияга қарши менежмент тизимини жорий қилишнинг асосий омиллари, коррупциявий таваккалларни (рискни) баҳолаш, манфаатлар тўқнашуви ҳамда совға олиш-бериш сиёсатини тартибга солиш, ички аудит тизимининг ишини самарали ташкил этиш, коррупцияни олдини олишга қаратилган ички меъёрий тартиб-қоидаларни ишлаб чиқиш бўйича тегишли билимлар ўзлаштирилди.

  Сертификат топшириш тадбирида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Исақулов Дадажон Айнақулович сўзга чиқиб, коррупцияга қарши курашишда биринчи галдаги вазифалар ижросини таъминлаш раҳбар ходимларга елкасига юклатиладиган вазифа эканлиги, уларнинг малакасини мунтазам ошириб бориш зарурлиги, ишчи жараёнларда масалаларни тўғри ва холис баҳолаш мезонлари яхши ўзлаштириб олиниши зарурлигини таъкидлади. Жамият фаолиятининг шаффофлиги ижро интизомининг қатъий талабларига, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнига рақамли технологиялар кириб келиши орқали инсон омилининг камайтирилишига, назорат-тафтиш, ҳисоботларнинг тўғрилигига, амалга татбиқ этилаётган ички буйруқ ва топшириқларнинг ҳуқуқий асослари — амалдаги қонунчиликка кўра иш кўрилишига, қолаверса, ишчи-ходимларнинг билим-тафаккури ва тарбияси, маънавий дунёсига боғлиқлигини санаб ўтди. Фаолият қанча очиқ ва шаффоф бўлиб, амалдаги қонунларга таянган тарзда амалга оширилса, коррупцияга шунчалик шароит бўлмаслиги, унга қарши курашиш фақат тўғри ва ҳалол ишлашга, ўз ишига сидқидилдан ёндашишга кўп томонлама боғлиқлиги таъкидланди.

 

  Таъкидлаш жоизки, ISO 37001:2016 — бу ташкилотда коррупцияга қарши самарали тизимни яратиш учун халқаро моделни ўз ичига олган дунёдаги биринчи халқаро стандарт ҳисобланади. Алоҳида эътироф этиш жоиз, ISO 37001:2016 сертификатини олиш орқали ташкилот инвесторлар, тадбиркорлар, давлат ҳокимияти органлари ва бошқа манфаатдор томонларга жараёнларни шаффоф, қонуний ва жаҳоннинг илғор тажрибаларига мос равишда ўтказишни юқори даражада намойиш этишини таъминлайди.

  Нигора Абдуллаева, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Молиявий менежмент, бизнес этика, шаффофлик ва комплаенс бўлими бошлиғи

 

  uzbekistonmet.uz:

«O‘zbekiston milliy elektr tarmoqlari» aksiyadorlik jamiyati ISO 9001 xalqaro standartining sifat menejmenti sertifikatiga ega bo‘ldi

  minenergy.uz:

АО «Национальные электрические сети Узбекистана» получило сертификат менеджмента качества международной стандартизации ISO 9001

  uza.uz:

Энергетика вазирлиги тизимидаги яна бир ташкилот ISO 9001 халқаро стандартининг сифат менежменти сертификатини қўлга киритди

  kun.uz:

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» ISO 9001 халқаро стандартининг сифат менежменти сертификатига эга бўлди

 

  Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/6001

 

  uzbekistonmet.uz:

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” бўйича ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификатини қўлга киритди

  minenergy.uz:

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” бўйича ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификатини қўлга киритди

  uza.uz:

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификатини қўлга киритди

  kun.uz:

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” бўйича халқаро сертификатни қўлга киритди

 

  «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

>