Янгиликлар
Дунёдаги энг катта сузувчи қуёш электр станцияси ишга туширилди
  • 13.01.2022
  • 268

Хитойнинг Шандун провинциясида 320 МВт қувватга эга сузувчи қуёш электр станциясининг қурилиши якунланди. Тизим йилига қарийб 550 миллион кВт•c электр энергиясини ишлаб чиқариши кутилмоқда, деб хабар беради «Electrek».

«Дэчжоу Динчжуан» сузувчи қуёш станцияси 2,65 ГВт қувватга эга бўлган кўмир электр станцияси яқинидаги сув омборида жойлашган ва 100 МВт қувватга эга шамол станциясига ҳамда соатига 8 МВт қувватга эга энергия сақлаш иншоотига уланган.

У узоқ вақт давомида дунёдаги энг йирик сузувчи қуёш станцияси бўлиб қололмайди, чунки 2023 йилда Ҳиндистонда худди шундай 600 МВт қувватга эга станция ишга туширилади.

#қуёшэнергияси

@Clearenergy

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>