Янгиликлар
30 соат ичида: Марказий Осиё электр таъминоти умумтизимида содир бўлган йирик носозлик ва унинг Ўзбекистон энергетика тизимида бартараф этилиш жараёнлари хронологияси
  • 27.01.2022
  • 417

12:14, 2022 йил 26 январь санаси

Ҳурматли электр энергияси ва газ истеъмолчилари!

Хабарингиз бор, кеча, 25 январь куни соат 10:57 да Марказий Осиё ягона электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида мамлакатимиз ҳудудларида электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келган эди.

Шундан сўнг, Президентимиз топшириқларига биноан электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссияси тузилди. Комиссия томонидан биринчи навбатда генерация жараёнини тиклаш вазифаси қўйилиб, содир бўлган носозликлар сабабларини аниқлаш, электр таъминотининг барқарорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда зудлик билан амалга ошириш юзасидан қатор вазифалар юклади.

Умумтизимда кузатилган йирик носозликлар мутахассислар томонидан бартараф этилиб, республикамизнинг ягона электр тармоғига қувват узатилиш бошланди.

Бугун, соат 09:30 ҳолатига кўра республикамизда электр энергияси таъминоти 70% га тикланган.

Бунда, биринчи навбатда аҳоли истеъмолчилари ва ижтимоий соҳа объеклари электр энергияси билан таъминланди.

Шуни ҳам айтиб ўтишимиз керакки, юзага келган носозликлар сабабли мамлакатимиздаги мавжуд газ қазиб олиш конлари ва уни қайта ишлаш заводларида технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса, ўз навбатида газ ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келмоқда.

Шу сабабли, иссиқлик электр станцияларида газ босимининг камайиши кузатилмоқда ва бу электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида, ишлаб чиқарилаётган табиий газ тўлиқ ҳажмда иссиқлик электр станциялари, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли истеъмолчиларига йўналтирилади.

Шу муносабат билан, бугундан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилади. Шу билан биргаликда, бошқа ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган юридик истеъмолчиларга ҳам табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Ҳурматли истеъмолчилар! Ушбу амалга оширилаётган чора-тадбирлардан асосий мақсад – биринчи навбатда аҳоли хонадонларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш ҳисобланади.

Вазиятни тўғри баҳолаб, бизни қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат!

 

15:37, 2022 йил 26 январь санаси

Истеъмолчилар диққатига!

Ижтимоий тармоқларда “пойтахтда газ таъминоти тўхтатилади” мазмунида асоссиз маълумотлар тарқалмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Тошкент шаҳри газ билан таъминланган, бироқ бугун, 26 январь куни соат 14:00 дан 17:00 га қадар газ босимининг бироз пасайиши кузатилиши мумкин.

Шу билан бирга, газ босимининг пасайишига йўл қўймаслик бўйича барча чоралар тезкорлик билан амалга оширилмоқда.

Соат 17:00 дан кейин газ босими нормал ҳолатда истеъмолчиларга етказилади.

 

16:47, 2022 йил 26 январь санаси

Blackout: электр энергияси тизимидаги йирик узилишлар

25 январь куни Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида, Қирғизистон ва Қозоғистоннинг алоҳида вилоятларида Марказий Осиё ягона электр тармоғида йирик авария юз бериши натижасида бир неча соат мобайнида электр таъминотида узилиш ҳолати кузатилди. Ҳодиса уч мамлакатнинг 40 миллиондан зиёд аҳолисига таъсир кўрсатди. Ҳалигача стратегик объектлар, ижтимоий муассасалар ва аҳолига электр энергияси етказиб бериш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Бироқ юз берган ҳалокат масштаби бўйича дунё электр энергияси тарихида энг йириги эмас. Бундай Blackout’лар ёки узилишлар, одатий ҳолдагидек, авария ёки табиий офатлар натижасида аввал ҳам содир бўлган.

Масалан, 2003 йил 14 август куни АҚШда мамлакат тарихида электр таъминотидаги йирик ҳалокат юз берди. Уни “Буюк блэкаут—2003” деб номлашган. Ўшанда АҚШ ҳамда Канаданинг шимолий-шарқий қисмидаги катта шаҳарлари электр энергиясидан узилган. Умумий ҳисобда 263 та электр станциялари, шу жумладан АҚШ ва Канададаги 10 та АЭСда узилиш кузатилган. Натижада 55 миллион аҳоли чироқсиз қолган. Расмий маълумотларга кўра, зарар миқдори камида 6 миллиард долларни ташкил этган.

1977 йилда Нью-Йорк аҳолиси “қўрқув кечаси”ни бошдан ўтказди, шаҳарда оммавий ўғирликлар ва ёнғинлар юз берди. Яъни 13 июль куни соат 21:00 атрофида чақмоқ уриши оқибатида иккита асосий электр тармоғи ишдан чиқди ва шаҳар электр энергиясиз қолди. Нью-Йорк кўчалари ўғри-талончиларга тўлиб кетди. “Қўрқинчли кеча” оқибатида юзлаб инсонлар жароҳатланди, 3,7 мингдан ортиқ киши ҳибсга олинди, 2 мингдан ортиқ дўкон талон-торож қилинди ва 300 миллион долларга яқин зарар етказилди.

2012 йил июль ойида дунёдаги энг йирик электр таъминотидаги узилишлардан бири юз берди. 2012 йилнинг 30—31 июль кунлари Ҳиндистоннинг 20 та штатидаги 650 миллионга яқин аҳоли қарийб 8 соат давомида зимистонда қолди. Касалхоналар ва мактаблар электр таъминотисиз қолди, 500 дан ортиқ поездлар ҳаракати тўхтатилди. Мамлакатдаги энергия инқирози шимолий тўртта – Ражастхан, Ҳаряна, Панжоб ва Уттар-Прадеш штатларининг электр энергия истеъмоли меъёридан ошиб кетганидан кейин бошланди.

Бир йил олдин, яъни 2021 йил 9 январь куни электр энергиясидаги йирик узилиш Покистонда содир бўлди. Бу барча йирик шаҳарлар, жумладан, пойтахт Исломободга ҳам таъсир кўрсатди. Узилишга мамлакатдаги энг йирик иссиқлик электр станцияларидан бири “Гудду”да юз берган авария сабаб бўлди, натижада Покистондаги бошқа электр станциялар ҳам ишлашдан тўхтади. Деярли 20 соат давомида 200 миллионга яқин аҳоли чироқсиз қолди.

Мана шундай йирик blackout’лар ҳақида кўпроқ маълумотни #инфографикамизда акс эттирдик.

 

19:40, 2022 йил 26 январь санаси

Амалга оширилган барча чора-тадбирлар натижасида мамлакатимиздаги мавжуд иссиқлик ва гидроэлектр станцияларининг фаолияти 80 фоизга тикланди

Ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми етарли эмаслигига қарамай, мутахассислар ушбу қувватларни бутун мамлакат бўйлаб тақсимлашга ҳаракат қилмоқдалар. Бунда, биринчи навбатда, аҳоли ва ижтимоий аҳамиятга эга объектларни электр энергияси билан таъминлашга ҳаракат қилинмоқда. Шу билан бирга, электр энергиясини етказиб беришда якка тартибдаги узилишлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб гидроэлектр станциялари фаолияти тикланган эди. Айни пайтда уларнинг ишлаб чиқариш қуввати максимал даражада электр энергияси таъминоти тизимига етказиб берилмоқда.

 

21:05, 2022 йил 26 январь санаси

Республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот (соат 18:00 ҳолатига)

Умумтизимда юзага келган носозликлар сабабли мамлакатимиздаги мавжуд газ қазиб олиш конлари ва уни қайта ишлаш заводларида технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса, ўз навбатида газ ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келмоқда.

Шу сабабли, иссиқлик электр станцияларида газ босимининг камайиши кузатилмоқда ва бу электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ҳурматли истеъмолчилар, бугун, соат 04:00 ҳолатига электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан ҳудудлар кесимида маълумот берган эдик. Таъминот юзасидан вазият мунтазам равишда ўзгариб бормоқда ва соат 18:00 ҳолатига навбатдаги маълумотни тақдим этамиз.

Истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш борасида барча чоралар кўриб борилмоқда.

1. Қоракалпоғистон Республикаси — Барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд (100%).

2. Андижон вилояти (45%) — Андижон шаҳар 70%, Хонобод тумани 80%, қолган барча туман ва шаҳарларда 10% электр таъминоти мавжуд;

3. Бухоро вилояти (80%) — Қоракўл тумани 60%, қолган барча туман ва шаҳарларда 100% электр таъминоти мавжуд;

4. Жиззах вилояти (100%) —  Барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд;

5. Қашқадарё вилояти (40%)  — Қарши шаҳар 80%, қолган барча туман ва шаҳарларда 5% электр таъминоти мавжуд;

6. Навоий вилояти (95%) — Хатирчи тумани 80%, қолган барча туман ва шаҳарларда 100% электр таъминоти мавжуд;

7. Наманган вилояти (77%) — Наманган шаҳри 75%, Мингбулоқ тумани 75%, Косонсой тумани 75%, Норин тумани 80% Поп тумани 70%, Тўрақўрғон тумани 75%, Уйчи тумани 75%, Учқўрғон тумани 80%, Чортоқ тумани 75%, Чуст тумани 75%, Янгиқўрғон тумани 80%, Наманган тумани 80% электр таъминоти мавжуд;

8. Самарқанд вилояти (55%) — Каттақурғон шаҳар 50%, Каттақурғон тумани 90%, Жомбой тумани 90%, Пасдарғом тумани 10%, Нарпай тумани 70%,Тайлоқ тумани 70%, Ургут тумани 80%, Самарқанд шахар 95% электр таъминоти мавжуд;

9. Сурхондарё вилояти (65%) —  Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100 %, Термиз шаҳри 70%, Термиз туман 60 %, Олтинсой тумани 70%, Шўрчи, Бойсун, Қумқўрғон, Ангор, Мизробод, Жарқўрғон, Қизириқ, Бандихон туманлари 10% электр мавжуд;

10. Сирдарё вилояти (55%) — Ширин шаҳри 100%, қолган туман ва шаҳарларда 45% электр таъминоти мавжуд таъминоти мавжуд;

11. Тошкент вилояти (80%) —  Ангрен шаҳар 30%, Бекобод шаҳар 60%, Нарафшон шаҳар 10%, Олмалиқ шаҳар 60%, Оҳангарон шаҳар 50%, Чирчиқ шаҳар 80%, Янгийўл шаҳар 50%, Бука тумани 15%, Бўстонлик тумани 70%, Зангиота тумани 100%, Қибрай тумани 80%, Қуйи Чирчиқ тумани 60%,Оҳангарон тумани 50%, Паркент тумани 70%, Пискент тумани 20%, Тошкент тумани 80%, Ўрта Чирчиқ тумани 20%, Юқори Чирчиқ тумани 70%, Чиноз тумани 90%, Янгийўл туман 80% электр таъминотига уланган;

12. Фарғона вилояти (70%)  — Данғара тумани 50%, Фарғона тумани 70%, Ўзбекистон тумани 50%, Риштон тумани 50%, Бувайда тумани 40%, Қўқон шаҳар 100%, Тошлоқ тумани 50%, Марғилон шаҳар 60%, Қўштепа тумани 50%, Боғдод тумани 50%, Олтариқ тумани 50%, қолган туман ва шаҳарларида 100% электр таъминоти мавжуд;

13. Хоразм вилояти (100%) — Барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд;

14. Тошкент шаҳри (100%) — Барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд.

 

23:07, 2022 йил 26 январь санаси

“Ўзтрансгаз” АЖ тизимидаги Компрессор станцияларининг фаолияти тўхтаб қолганлиги ва уларни қайта ишга туширилиши бўйича маълумот

Умумтизимда юзага келган носозликлар сабабли мамлакатимиздаги мавжуд газ қазиб олиш конлари ва уни қайта ишлаш заводларида технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса, ўз навбатида газ ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келмоқда.

Бир вақтнинг ўзида “Ўзтрансгаз” АЖ тизимидаги Компрессор станцияларининг агрегатлари фаолияти тўхтатилди.  Жумладан 25 январь куни Ғаллаорол КСдаги 12 та газ ҳайдаш агрегати(ГҲА) иш фаолиятини тўхтатди.

Юзага келган фавқулодда ҳолатни тезкор равишда бартараф қилиш мақсадида “Ўзтрансгаз” АЖда Республика штаби назоратида бўлган фавқулотда гуруҳ ташкил қилинди ва авария-таъмир бригадалари сафарбар этилди. Республика штаби билан координация қилган ҳолда, биринчи навбатда иссиқлик электр станцияларини ишга имкон қадар тез туширишда амалий ёрдам бериш ва газ транспорт тизимини фаолиятини тиклаш-гуруҳнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Натижада, 25-26 январь кунлари авария ҳолатида тўхтаб қолган 6 та компрессор станциясидан 5 таси тўлиқ бўлмаган ҳолатда ишга туширилди.

Жорий йил 26 январь соат 18.00да магистрал газ қувурлари тармоғига узатилаётган табиий газ миқдори соатига 4 839 минг куб метрни ташкил этди.

Жумладан, газ қазиб олувчи ташкилотлардан соатига 3 261 минг куб метр, (25 январь соат 10.00 да 5 490 минг куб метр газ олинган) табиий газ импорти соатига – 710 минг куб метр (25 январь 10.00га кўра, 620 минг куб метр) газни ер остида сақлаш иншоотларидан соатига – 868 минг куб метр (25 январь 10.00 ҳолатига кўра 870 минг куб метр) табиий газ олиш йўлга қўйилди.

Мутахассислар тақдим этган ҳисоботларига кўра, газ қазиб чиқарувчи корхоналарининг электростанцияларни зарур даражадаги газ ҳажми билан таъминлаши ва газ қувурлари тизими орқали зарур иш босимини тиклаш ишларини амалга ошириш учун камида 2 кун талаб этилади. Ҳозирда жойларда компрессор станцияларини тўлиқ ишга тушириш бўйича ишлар давом этмоқда.

 

23:40, 2022 йил 26 январь санаси

 Республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот (соат 22:00 ҳолатига)

1. Қоракалпоғистон Республикаси (100%) — Барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд;

2. Андижон вилояти (55%) — Андижон шаҳар 75%, Хонобод тумани 80%, қолган барча туман ва шаҳарларда 40% электр таъминоти мавжуд;

3. Бухоро вилояти (80%) — Қоракўл тумани 60%, қолган барча туман ва шаҳарларда 100% электр таъминоти мавжуд;

4. Жиззах вилояти (100%) —  Барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд;

5. Қашқадарё вилояти (70%)  — Қарши шаҳар 85%, қолган барча туман ва шаҳарларда 60% электр таъминоти мавжуд;

6. Навоий вилояти (95%) — Хатирчи тумани 80%, қолган барча туман ва шаҳарларда 100% электр таъминоти мавжуд;

7. Наманган вилояти (70%) — Наманган шахри 75%, Мингбулоқ тумани 75%, Косонсой тумани 75%, Норин тумани 80% Поп тумани 70%, Тўрақўрғон тумани 75%, Уйчи тумани 75%, Учқўрғон тумани 80%, Чортоқ тумани 75%, Чуст тумани 75%, Янгиқўрғон тумани 80%, Наманган тумани 80% электр таъминоти мавжуд;

8. Самарқанд вилояти (60%) — Каттақурғон шахар 50%,Каттақурғон тумани 90%, Жомбой тумани 90%, Пастдарғом тумани 10%, Нарпай тумани 70%,Тайлоқ тумани 70%, Ургут тумани 80%, Самарқанд шахар 100% электр таъминоти мавжуд;

9. Сурхондарё вилояти (65%) —  Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100 %, Термиз шаҳри 70%, Термиз туман 60 %, Олтинсой тумани 70%, Шўрчи, Бойсун, Қумқўрғон, Ангор, Мизробод, Жарқўрғон, Қизириқ, Бандихон туманлари 20% электр мавжуд;

10. Сирдарё вилояти (70%) — Ширин шаҳри 100%, қолган туман ва шаҳарларда 75% электр таъминоти мавжуд;

11. Тошкент вилояти (80%) —  Ангрен шаҳар 40%, Бекобод шаҳар 40%, Нарафшон шаҳар 30%, Олмалиқ шаҳар 70%, Оҳангарон шаҳар 50%, Чирчиқ шаҳар 80%, Янгийўл шаҳар 50%, Бука тумани 45%, Бўстонлик тумани 70%, Зангиота тумани 100%, Қибрай тумани 90%, Қуйи Чирчиқ тумани 60%,Оҳангарон тумани 50%, Паркент тумани 70%, Пискент тумани 30%, Тошкент тумани 80%, Ўрта Чирчиқ тумани 25%, Юқори Чирчиқ тумани 70%, Чиноз тумани 90%, Янгийўл туман 80% электр таъминотига уланган;

12. Фарғона вилояти (70%) — Данғара тумани 60%, Фарғона тумани 75%, Ўзбекистон тумани 50%, Риштон тумани 50%, Бувайда тумани 40%, Қўқон шаҳар 100%, Тошлоқ тумани 50%, Марғилон шаҳар 60%, Қўштепа тумани 50%, Боғдод тумани 50%, Олтариқ тумани 50%, қолган туман ва шаҳарларида 100% электр таъминоти мавжуд;

13. Хоразм вилояти (100%) — Барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд;

14. Тошкент шаҳри (100%) — Барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд.

Истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш борасида барча чоралар кўриб борилмоқда.

 

00:23, 2022 йил 27 январь санаси

No comment…

соат 00:15

Айни вақт Наманган шаҳри ҳамда туманлардаги узилишларни жойида бартараф қилиш ишлари давом этмоқда.

 

00:30, 2022 йил 27 январь санаси

Наманган ҳудудий электр тармоқлари диспетчерларининг иш жараёнларидан

 

00:53, 2022 йил 27 январь санаси

Республикамиз ҳудудларида табиий газ таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот (соат 21:00 ҳолатига)

Ҳозирги пайтда истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда. Кўрилган чоралар туфайли табиий газ истеъмолчиларининг 63 фоизида ижобий натижага эришилди.

Шу билан бирга, қуйида газ босими нисбатан паст ҳудудлар рўйхати келтирилмоқда:

1. Фарғона вилоятида — 32%;

2. Андижон вилоятида — 73%;

3. Наманган вилоятида — 77%;

4. Тошкент вилоятида — 89%;

5. Самарканд вилоятида — 6%;

6. Тошкент шаҳрида — 67%ни ташкил этмоқда.

Мазкур ҳудуд истеъмолчиларининг табиий газ босимини барқарорлаштириш учун керакли ишлар олиб борилмоқда.

 

01:28, 2022 йил 27 январь санаси

“Ҳудудгаз Сирдарё” газ таъминоти филиали ходимларининг иш жараёнларидан

 

08:56, 2022 йил 27 январь санаси

Бугун, 27 январь куни эрталаб соат 9:00 дан бошлаб шаҳарлараро йўналишлар бўйлаб, шунингдек, аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлайди.

Айни дамда Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бундан мустасно бўлиб, ушбу ҳудудларда газ таъминотининг иш режимини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Эртага эрталабдан бошлаб республикамиздаги барча газ қуйиш шохобчалари иш фаолиятини тиклаш режалаштирилмоқда.

 

11:51, 2022 йил 27 январь санаси

Мамлакатимиз энергетиклари истеъмолчиларни электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш йўлида икки кун астойдил меҳнат қилдилар.

Ўз ишининг моҳир мутахассислари, муаммоларнинг кўламидан қатъий назар, уларни бартараф этиш учун доимо астойдил ҳаракат қилмоқдалар. Охирги икки кундаги ушбу видеолавҳалар фақат бир вилоят – Андижон вилояти энергетикларининг меҳнатини акс эттиради.

Мамлакатимиз энергетика тизими мутахассислари ҳар бир ҳудудда кеча-ю кундуз мана шундай меҳнат қилдилар.

 

12:44, 2022 йил 27 январь санаси

Шу кунларда газ қазиб олиш ҳажмларини ошириш учун конларда машаққатли касбларига садоқат билан хизмат қилаётган нефть ва газ ходимларининг ўрни беқиёс.

Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси объектларида суратга олинган ушбу бир неча дақиқалик видеолавҳада мамлакатимиз бўйлаб нефть-газ соҳаси мутахассисларининг машаққатли меҳнати ҳақида сўзлаб беради.

 

13:09, 2022 йил 27 январь санаси

Магистрал газ қувурлари тармоғидаги газ ҳайдаш агрегатларининг ишга туширилаётгани ҳақида маълумот

27 январь куни соат 12:00 ҳолатга кўра “Ўзтрансгаз” АЖ тизими орқали табиий газ етказиб бериш ҳажми соатига 6 892 минг метр кубни ташкил этмоқда. 

Шу жумладан олинаётган табиий газ ҳажми: 

▪ газ қазиб олувчи корхоналардан соатига 5 403 минг метр куб (25 январь куни соат 10.00 ҳолатига нисбатан 98%);

▪ Газни ер остида сақлаш иншоотларидан  соатига 850 минг метр кубни ташкил этмоқда.

Мамлакатимиз умумтизимида кузатилган электр энергияси узилишлари туфайли “Ўзтрансгаз” АЖ компрессор станцияларидаги иш фаолияти тўхтаб қолган газ ҳайдаш агрегатларининг барчасида иш фаолияти тўлиқ тикланди.

Ҳозирги пайтда Фарғона водийси вилоятларига табиий газ узатувчи “Оҳангарон” КСни ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.

Амалдаги иссиқлик электр станцияларидан фақатгина Тахиатош ИЭС табиий газ билан тўлиқ таъминланмоқда. Навоий, Сирдарё, Таллимаржон, Тошкент ва Янги-Ангрен ИЭСларида ҳозиргача табиий газ билан таъминланганлик даражаси 50-80% ни ташкил этмоқда. Табиий газ етказиб бериш магистрал газ қувурларига кириб келаётган босим ҳажмига қараб орттириб бориляпти.

Ҳозирча Фарғона водийси вилоятларига табиий газ узатувчи магистрал газ қувурларида босимнинг етарли эмаслиги боис Тўрақўрғон ИЭСга табиий газ узатиш йўлга қўйилгани йўқ.

Электр станцияларига зарурий кўрсаткичларда табиий газни етказиб бериш мақсадида электр таъминоти узилиши чоғида ишдан тўхтатилган саноат корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳозирча йўлга қўйилмади. АГТКШларига эса навбати билан табиий газ узатила бошланган.

 

13:54, 2022 йил 27 январь санаси

Республикамиз ҳудудларида табиий газ таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот (соат 12:00 ҳолатига)

Ҳозирги пайтда истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда. Кўрилган чоралар туфайли табиий газ истеъмолчиларининг 67 фоизида ижобий натижага эришилди.

Шу билан бирга, қуйида газ босими нисбатан паст ҳудудлар рўйхати келтирилмоқда:

1. Фарғона вилоятида — 57%;

2. Андижон вилоятида — 75%;

3. Наманган вилоятида — 58%;

4. Тошкент вилоятида — 99%;

5. Сурхондарё вилоятида — 32%;

6. Тошкент шаҳрида — 18%ни ташкил этмоқда.

Мазкур ҳудуд истеъмолчиларининг табиий газ босимини барқарорлаштириш учун керакли ишлар олиб борилмоқда.

 

14:33, 2022 йил 27 январь санаси

Республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот

(2022 йил 27 январь, соат 14:00 ҳолатига)

1. Қорақалпоғистон Республикаси — 100%

2. Андижон вилояти — 89%

3. Бухоро вилояти — 100%

4. Жиззах вилояти — 100%

5. Қашқадарё вилояти — 100%

6. Навоий вилояти — 100%

7. Наманган вилояти — 91%

8. Самарқанд вилояти — 100%

9. Сурхондарё вилояти — 100%

10. Сирдарё вилояти — 100%

11. Тошкент вилояти — 100%

12. Фарғона вилояти — 91%

13. Хоразм вилояти — 100%

14. Тошкент шаҳри — 100 % электр таъминоти мавжуд.

Соат 16:00 да барча ҳудудларда электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланиши режалаштирилган.

 

14:43, 2022 йил 27 январь санаси

Иссиқлик электр станцияларининг барча корхоналарида 24 соат фаолият кўрсатувчи махсус навбатчилик гуруҳлари ташкил этилган.

Иссиқлик электр станциялари ва марказлари томонидан электр энергияси ишлаб чиқариш қувватлари 90 фоизга тикланди.

 

15:07, 2022 йил 27 январь санаси

Республикамиз ҳудудларида табиий газ таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот (соат 15:00 ҳолатига)

Ҳозирги пайтда истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда. Кўрилган чоралар туфайли табиий газ истеъмолчиларининг 90 фоизида ижобий натижага эришилди.

Шу билан бирга, қуйида газ босими нисбатан паст ҳудудлар рўйхати келтирилмоқда:

1. Фарғона вилоятида — 43%;

2. Андижон вилоятида — 41%;

3. Наманган вилоятида — 39%;

4. Тошкент вилоятида — 1,4%;

5. Самарканд вилоятида — 3%;

6. Тошкент шаҳрида —7,5 %ни ташкил этмоқда.

Мазкур ҳудуд истеъмолчиларининг табиий газ босимини барқарорлаштириш учун керакли ишлар олиб борилмоқда.

 

15:42, 2022 йил 27 январь санаси

Бугун соат 16:00 да Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланиши режалаштирилган.

Соат 14:00 ҳолатига, Андижон вилоятида — 89%, Наманган ва Фарғона вилоятларида — 91%. Қолган ҳудудларда электр таъминоти тўлиқ тикланган.

 

16:28, 2022 йил 27 январь санаси

Ҳурматли истеъмолчилар!

Айни пайтда мамлакатимизда Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясидан ташқари барча электр станцияларнинг иш фаолияти тикланди.

Бугун, 27 январь куни соат 16:00 дан республикамизнинг барча ҳудудларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди.

Шу билан бирга, мамлакатимизда газ таъминоти ҳозирча тўлиқ тикланмаганини инобатга олган ҳолда, сиздан сабр-тоқатли бўлишингизни, электр энергияси узилишларини олдини олиш учун эҳтиёждан ташқари электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўраймиз.

 

Ўзбекистон Республикаси

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

 

▶️@minenergy_uz

▶️@prminenergy

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>