Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: “Осилиб қолган электр тармоқлари инсонлар ҳаётига хавф солмоқда”
  • 19.01.2022
  • 286

Мурожат эгаси: Умматов Каҳрамон Эркинбоевич

Электрон почта: qahramonummatov6@gmail.com

Мурожаат мазмуни: «... Ассалому алейкум! Бизнинг маҳалламиз электр симёғочлари жуда эски, зимиз қўлбола усулда тайёрлаб ўрнатганмиз. Ҳозир симлар қўл тегадиган даражада пастлаб осилиб қолган. Сизлардан илтимос, шу маҳалламиз электр симёғочларни янги замонавий симёғочларга алмаштириб беришларингни сўрайман. Осилиб қолган электр тармоқлари инсонлар ҳаётига хавф солмоқда. Электр қуввати ҳам жуда паст. "Свет" сал ёмғир ёки шамолга ҳам ўчиб қолади. Манзил: Фарғона вилояти, Қува тумани, "Катта Деҳконобод" МФЙ, Шўрмаҳалла қишлоғи, 358-уй.»

Мурожаатга жавоб: Ассалому алайкум!

Ҳурматли фуқаро, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, муаммони бартараф этиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

 МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

 ‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатига киради.

 ⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

 het.uz – расмий веб-сайти

 Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

 Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

 Call centre: 1154

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>