Янгиликлар
4-фильм — «Соҳамиз аёлларига алоҳида эҳтиром» туркумидан: «НУРАФШОН» САНАТОРИЯСИ
  • 15.02.2022
  • 318

2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди.

❓Жамиятимизда аёлларнинг ўрни қандай? Энергетика соҳасида, хусусан электр энергетика тармоғида меҳнат қилаётган минглаб аёлларнинг касбий фаолиятида-чи, қандай янгилик ва ўзгаришлар бор? Уларга муносиб меҳнат ва турмуш шароитлари яратилганми?

Шу ва шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида Ахборот хизмати ҳудудий-таркибий магистрал электр тармоқлари филиалларига ташриф буюриб, «Соҳамиз аёлларга алоҳида эҳтиром» рукни остида туркум фильмлар намойиш этмоқда.

⚡️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раҳбарияти ташаббуси билан 8 март — Халқаро хотин-қизлар кунига байрам дастури тайёрланмоқда. Ахборот хизмати томонидан тайёрланган туркум фильмлар байрам тадбирини ташкил этишда фойдаланилади.

Маълумот ўрнида: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ўз тасарруфига 22 та бошланғич касаба уюшма қўмиталарини бирлаштирган бўлиб, жами 4663 нафар касаба уюшма аъзолари бор. Уларнинг 948 нафари хотин-қизлар ва 1095 нафари ёшлардан иборат.

❗️«Соҳамиз аёлларига алоҳида эҳтиром» туркумидан эълон қилинадиган фильмларни кузатиб боринг!

✔️ 1-фильм —  «Соҳамиз аёлларига алоҳида эҳтиром» туркумидан: «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали

✔️ 2-фильм«Соҳамиз аёлларига алоҳида эҳтиром» туркумидан: «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали  

✔️  3-фильм —  «Соҳамиз аёлларига алоҳида эҳтиром» туркумидан: «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали 

 

© «INFOgrafika» студияси маҳсулоти

 

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>