ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
“Super Leo” китоблари Ўрта-Чирчиқ туманидаги жажжи китобсеварларга топширилди
  • 12.04.2022
  • 222

Аввал ҳабар берганимиздек, Энергетика вазирлиги ва “ERIELL Group” компанияси томонидан бугунги кунда долзарб бўлган энерготежамкорлик ва энергосамарадорликка бағишланган китоб чоп этилган эди.
 

 


Энергетика вазирлиги томонидан ёш китобсевар болажонларга китоблар етказилиши давом этмоқда. Бизнинг навбатдаги манзилимиз Тошкент вилоятининг Ўрта-Чирчиқ туманида жойлашган мактабгача таълим ташкилотларидан бирида бўлди.

Тошкент вилоятининг Ўрта-Чирчиқ туманидаги 19-сонли мактабгача таълим ташкилотида 276 дан ортиқ тарбияланувчиларга эга ўзбек ва рус тилларидаги гуруҳлар мавжуд.
 

 


Бугун, 12 апрель куни Энергетика вазирлиги томонидан мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларига “Super Leo” китоблари топширилди.

“Super Leo” – бу болаликдан энергия самарадорлик тўғрисидаги билимлардан хабардорликка тарғиб қилувчи китобдир.
 

 


Маълумот учун: Ушбу китоблар Энергетика вазирлиги томонидан қатор идора ва ташкилотлар ҳамда мактабгача таълим ташкилотларига ҳомийлик асосида топширилмоқда.
 

 
 
 
 
 
 

 

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

https://minenergy.uz/uz/news/view/1906

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>