ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ОАВ: «2021 йилда Қозоғистонда ҚТЭ электр энергияси ишлаб чиқариш 30 %га ошди»
  • 20.04.2022
  • 287

Натижада, электр энергияси ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида ҚТЭ томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясининг улуши бир йил аввалги 3 %га нисбатан 3,7 %ни ташкил этди, деб хабар бермоқда «EnergyProm» сайти.

2021 йилда ҚТЭ объектлари орасида электр энергияси ишлаб чиқаришнинг катта қисми шамол электр станцияларига тўғри келди – 1,8 миллиард кВт•с (ўтган йилга нисбатан 65 %га кўп). Қуёш электр станциялари эса 1,6 млрд кВт•с (21,6% ўсиш) энергия ишлаб чиқарди.

Қозоғистонда қайта тикланадиган энергия манбаларининг (ҚТЭ) ўрнатилган қуввати ўтган йили 23 %га ошди ва 2010 МВтни ташкил этди.

Шамол энергетикаси қуввати 40,6 %га ошиб, 684 МВтга етди. Қуёш энергияси ишлаб чиқариш ҳам йил давомида 13,8 %га ошди ва 2022 йил бошида 1037 МВтни ташкил этди.

#қуёшэнергияси #шамолэнергияси

Манба: https://t.me/clearenergy/1435

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>