ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ОАВ: ""Олтин қалам" XVI миллий мукофоти совриндорлари тақдирланди"
  • 05.05.2022
  • 513

Бугун, пойтахтимиздаги "Туркистон" саройида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ўтказиладиган анъанавий "Олтин қалам" XVI Миллий мукофоти учун халқаро танловнинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

 

 

Тадбир аввалида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров сўзга чиқиб, танловнинг шаффоф ва очиқ ўтказилганлиги, ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳар бир йўналишдаги журналистик материаллар чуқур таҳлил остида баҳоланганини таъкидлади. Шунингдек, танлов ғолиблари, совриндорлари ва иштирокчиларини самимий қутлаб, уларнинг холис фаолият кўрсатишларига муваффақият тилади.

 

 

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари, Президент матбуот котиби Ш. Асадов сўзга чиқиб, барча иштирокчиларни 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни ҳамда Сўз эркинлиги индексининг 2022 йилги рейтингида Ўзбекистон позициясининг 24 ўринга кўтарилиб 133-ўринга кўтарилгани билан қутлади. "Олтин қалам" соҳибларини қутлар экан, Давлатимиз раҳбари бошчилигида сўз ва матбуот эркинлиги борасидаги жадал ислоҳотлар бугунги миллий журналистикамизда ўз аксини топганини таъкидлаб ўтди.

 

 

Маълум қилинишича, бу йилги танловга 435 нафар журналист  5 000 га яқин ижодий материали билан иштирок этган. Улар орасида Европа, Осиё, Африка, Америка қитъасидан ҳам журналистлар қатнашган.

Тадбирда АОКА директори А. Ходжаев қатнашиб, Телевидение йўналишида энг яхши журналистик материал совриндорларига Миллий мукофотни топширди. Шунингдек, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси А.Ходжаев, ЎзА раиси А.Кўчимов, ЎзММА раиси Ш. Қудратхўжа, Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ф.Сидиков ҳам иштирок этиб, танлов ғолибларига "Олтин қалам"ни тақдим этишди.

 

 

Шундан кейин Радио, Босма нашрлар, Интернет журналистика ҳамда чет эллик журналистларнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун ғолиблар махсус  диплом, "Олтин қалам" кўкрак нишони, статуэтка ва катта миқдордаги пул мукофоти билан тақдирландилар. Танлов ғолиблари ва совриндорлари билан қуйида танишинг:

Телевидение йўналишида энг яхши журналистик материал

1-ўрин:

Юлдуз Файзий "Маданият ва маърифат" телеканали катта муҳаррири

2-ўрин:

Севимли телеканаи "Замон" информацион дастури мухбири Нурмуҳаммедова Мўтабар

3-ўрин: 

Фарғона вилояти "Рухсор Тв" телеканали

Мамасодиқова Мафтуна


Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот(радио)

      1-ўрин: 

Фароғат Барноева

Навоий вилояти радиоканали катта муҳаррири. 

2-ўрин: 

Чориева Зарбиби

"Ўзбекистон24"радиоканали бош муҳаррири

3-ўрин:

Мақсудова Нодира "Гранд" радиоканали бош муҳаррири

 

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (интернет-журналистика)

     1-ўрин:

Норгул Абдураимова,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги - ЎзА шарҳловчиси 

2- ўрин:

Илёсбек Сафаров

Kun.uz интернет сайти мухбири

3-ўрин: 

Анвар Номозов

Xabar.uz ахборот портали мухбири

 

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (босма нашрлар)

      1-ўрин: "Халқ сўзи" газетаси бош муҳаррири Ўткир Раҳматов.

      2-ўрин: "Эркин Қорақалпоғистон" газетаси Гулойим Сафарова

Қорақалпоғистон

2-ўрин: Сурҳондарё вилояти Қизириқ тумани "Тараққиёт" газетаси бош муҳаррири Чори Алимов

3-ўрин: "Ёшлар кундалиги" газетаси бош муҳаррири

Бегзод Қобулов

"Олтин қалам" бош мукофоти

«Ўзбекистон тарихи» телеканали тақдирланди.

 

Чет эллик журналистларнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун

      1-ўрин Низам Шахин, Туркия телерадиокомпаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси жамоаси;

      2-ўрин Барбара Дитрих, "Diplomatic World" журнали бош муҳаррири (Белгия);

      2-ўрин Халид Таймур Акрам, "НNational Herald Tribune" кундалик газетаси етакчи ижрочи муҳаррири;

      2-ўрин Ўринбой Усмонов, "Халқ овози" газетаси мухбири; 

      2-ўрин Санжай Кумар, "The Korea Herald" газетаси муҳаррири

 

     Рағбатлантирувчи номинациялар:

     "Маҳалла, оила ва гендер тенглик мавзуси энг яхши ёритилган материаллари учун"

      Darakchi.uz сайти муҳаррири Фарида Эгамбердиева

      «Инсон қадрини улуғлашга бағишланган энг яхши материаллари учун» 

      Шуҳрат Деҳқонов "Нуроний" газетаси мош муҳаррири

      «Ўзбекистон тарихи ёритилган энг яхши материал учун»

       "Адолат" газетаси муҳаррири Камол Матёқубов

      «Энг яхши фоторепортаж учун»

      Daryo.uz интернет сайти фотографи МАДИНА НУРМАН

    «ОАВ билан энг фаол ҳамкор ахборот хизмати»

     Энергетика вазирлиги матбуот котиби Элмира Бекмуродова

 

Манба: https://aoka.uz/uzb/news/1248

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>