Янгиликлар
Покистондаги «Карачи» атом электр станциясининг учинчи энергия блоки ишга туширилди
  • 06.05.2022
  • 244

18 апрель куни Хитойнинг «Ҳуалун-1» реакторига эга бўлган «Карачи» АЭСнинг учинчи энергия блоки тижорат мақсадларида фойдаланишга топширилди.

АЭС қурилиши 2016 йилнинг май ойида бошланган. Реакторнинг нормал ишлаши шартларини белгиловчи синовлар муддатидан аввал, 2021 йил 4 ноябрда, якунланган эди. 31 март куни эса «Карачи-3» биринчи марта 100 фоиз қувватга эришди.

Аввалроқ Карачи АЭСнинг учинчи энергоблоки Покистон электр тармоғига улангани ҳақида хабар берган эдик.

#атомэнергияси

Манба: https://t.me/clearenergy/1451

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>