Янгиликлар
"Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиали: “ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ” КУНИ ЎТКАЗИЛДИ
  • 10.05.2022
  • 304

Самарқанд магистрал электр тармоқлари раҳбар ходимлари,  “Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси гуруҳи” ходими ва “Ўзбекистон МЭТ” Сурхон-Пули-Хумри дирекцияси бошлиғи О.Рахимов  иштирокида жорий йил 10 майга белгиланган “Хавфсизлик техникаси” куни дастури ҳамда тасдиқланган жадвал асосида Подстанцияларда ва линия хизматларида “Хавфсизлик техникаси” куни ўтказилди.

Ходимлар томонидан ташкил қилинган иш жойларида, рўйҳатга асосан ҳимоя воситаларини ҳисобга олиш ва сақланиши, синовдан ўтказилганлиги, наряд-ижозат тизимига риоя қилиш, ишни хавфсиз олиб бориш учун наряд-ижозат бериш ва тўғри тўлдирилганлигига риоя қилиш, хавфсизлик чораларини етарлилиги таҳлил қилинди. Йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди. Амалга ошириладиган барча эксплуатация ишлари хавфсизлик техникаси қоидалари талаблари асосида бажарилиши бўйича топшириқлар берилди.

"Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиали “Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси гуруҳи”

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>