Янгиликлар
220 кВ кучланишли «Сирғали» подстанциясида Пресс-тур тадбири бошланди
  • 12.05.2022
  • 207

АОКА томонидан 2022 йил II чоракда ўтказиладиган матбуот анжуманлари ва пресс-турлар юзасидан Медиа-режанинг тегишли бандига мувофиқ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги 220 кВ кучланишли “Сирғали” подстанциясида Пресс-тур тадбири бошланди.

⚡️ Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари, АОКА мутахассислари ҳамда Энергетика вазирлиги тизимидаги ташкилотлар матбуот котиблари иштирок этишмоқда.

⚡️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мутахассислари, «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали масъул ходимлари 2018 йилда Президент қарорига мувофиқ қурилиб фойдаланишга топширилган юқори кучланишли подстанциянинг мамлакатимиз электр энергетика тармоғидаги ўрни, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти истеъмолчилари, саноат корхоналари ва кичик ва ўрта бизнес вакиллари фаолиятига хизмат қилиши тушунтириб берилди.

Маълумот ўрнида: 220 кВли “Сирғали” подстанцияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29-мартдаги ПҚ-3638-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 июндаги ВМҚ-540-сонли қарорига асосан амалга оширилган «Тошкент металлургия заводининг ташқи электр таъминоти объектларини қуриш» инвестицион лойиҳаси доирасида қурилиб фойдаланишга топширилган.

❗️ Эслатиб ўтамиз: Пресс-тур тадбиридан сўнг 2022 йил 1-чорак якунларига бағишланган Матбуот анжумани юқори кучланишли подстанциянинг ўзида бўлиб ўтади.

 

«Ўзбекистон МЕТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>