Янгиликлар
220 кВ кучланишли “Сирғали” подстанциясида Акциядорлик жамиятининг 2022 йил 1-чорак якунларига бағишланган Матбуот анжумани бўлиб ўтди
  • 12.05.2022
  • 217

Аввал хабар берганимиздек, АОКА томонидан 2022 йил II чоракда ўтказиладиган матбуот анжуманлари ва пресс-турлар юзасидан Медиа-режанинг тегишли бандига мувофиқ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги 220 кВ кучланишли “Сирғали” подстанциясида Пресс-тур тадбири якунланиб,  Акциядорлик жамиятининг 2022 йил 1-чорак якунларига бағишланган Матбуот анжумани бошланди.

⚡️ Матбуот анжуманини «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси У.П.Урунов олиб борди. У оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда матбуот анжумани раёсатидан жой олган мутахассислар таништириб, биринчи сўзни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари С.С.Артиковга берди.

 

 

Собиржон Садуллаевич пресс-тур ва матбуот анжумани иштирокчиларини ушбу медиа-тадбирларга ташриф буюргани учун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов номидан миннатдорлик билдириб, ОАВ вакилларини Акциядорлик жамиятининг 2022 йил 1-чорак якунларига бағишланган қисқача ҳисобот тезислари билан таништириб ўтди.

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон”, “Маданият ва маърифат” ва “Ўзбекистон-24” телеканаллари, “Правда Востока” ва “Ўзбеккўмир”газетаси таҳририяти, “Ўзбекистон-24” радиоканали вакиллари ҳамда турдош ташкилот матбуот котибларининг саволларига «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари С.С.Артиков, Иқтиcодиёт ва молия бош бошқармаси И.Бегалиев, Электр энергиясини харид қилиш ва сотиш бош бошқармаси бошлиғи Н.Маҳмудов, «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали директори А.Баймуҳаммедов жавоб берди.

 

 

Матбуот анжумани якунида тадбир иштирокчилари «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги махсус техника ва механизмлар билан танишишди.

Маълумот ўрнида: 220 кВли “Сирғали” подстанцияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29-мартдаги ПҚ-3638-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 июндаги ВМҚ-540-сонли қарорига асосан амалга оширилган «Тошкент металлургия заводининг ташқи электр таъминоти объектларини қуриш» инвестицион лойиҳаси доирасида қурилиб фойдаланишга топширилган.

 

 

Қўшимча маълумотлар:

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/25783?single

https://uzdaily.uz/uz/post/7549

https://uza.uz/uz/posts/sirgali-podstanciyasi-bilan-tanishuv-va-uch-oylik-sarhisob_371772

 

✍️ «Ўзбекистон МЕТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>