Янгиликлар
15 МАЙ — ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ
  • 15.05.2022
  • 362

Ёдингизда бўлса, 2018 йил 27 июнь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни қабул қилган эди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ Ўзбекистон Республикасида бу йўналиш бўйича  асосий вазифалар белгилаб олинган.

Халқаро оила куни бутун дунёда ҳар йили 15 май куни нишонланади. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти маъмурияти ушбу муносабат билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этади.

Барчангизга оилавий бахт-саодат тилаймиз!

Қўшимча маълумот: умумжамиятимиз асоси ҳисобланмиш оилалар бахти ва унга салбий таъсир кўрсатаётган айрим омиллар ҳақида таъсирчан лавҳа: ⇒ https://t.me/ulugbekijodnamunalari/120

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>