Янгиликлар
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти вакиллари халқаро кўргазмада иштирок этишди
  • 18.05.2022
  • 253

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2022 йил 18 май куни “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2022”, “Энергетика, энергия тежамкорлик, атом энергетикаси, муқобил энергия манбалари – Power Uzbekistan 2022” халқаро кўргазмалари ва “Яшил энергетика технологиялари – GETCA 2022” ихтисослаштирилган бўлими ўз ишини бошлади.

Халқаро кўргазманинг очилиш маросимида «Ўзбекистон милий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раҳбарияти ҳамда мутахассислар иштирок этишди.

Дунёнинг 15 та мамлакатдан 173 та компания ва брендлар ўз маҳсулот ҳамда хизмат турларини тақдим этаётган маркур халқаро кўргазмада Энергетика вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилот вакиллари ҳам иштирок этиб, кўргазма фаолияти билан яқиндан танишдилар.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раҳбарияти ҳамда мутахассислари "Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2022”, “Энергетика, энергия тежамкорлик, атом энергетикаси, муқобил энергия манбалари – Power Uzbekistan 2022” халқаро кўргазмаларида юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциячлар учун турли ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқарувчи компанияларнинг маҳсулотлари билан яқиндан танишдилар.

 

 

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>