Янгиликлар
Австралияда тунда қуёш энергиясини ишлаб чиқариш усули топилди
  • 07.06.2022
  • 248

Австралиянинг Янги Жанубий Уэлс университети олимлари тунги вақтда Ердан оқиб чиқувчи энергияни тутиш йўлини топишди. Бу қуёш энергиясидан қуёш ботгандан кейин ҳам фойдаланиш имкониятини беради.

Лойиҳада, кун давомида ерга сингган иссиқлик ер юзасига чиқарилиб, электр энергиясига айлантирилгандан кейинги инфрақизил нурланишни олиш учун терморадиация диодидан фойдаланилади.

Бу каби қуёш энергияси ҳали ривожланишнинг дастлабки босқичида. Тадқиқотчилар томонидан ишлаб чиқарилган энергия миқдори жуда кам бўлиб, у одатдаги қуёш массивининг тахминан 0,001% га тенг. Аммо келажакда технология самарадорлигини 10% гача ошириш кутилмоқда.

Стенфорд университети тунги вақтда электр энергияси ишлаб чиқарадиган қуёш панелларини ишлаб чиққани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик

#қуёшэнергияси

Манба: https://t.me/clearenergy/1486

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>