Янгиликлар
Энергетика вазирлиги ҳузурида «Миллий диспетчерлик маркази» давлат унитар корхонаси ташкил этилиб, Марказ фаолиятининг Низоми тасдиқланди
  • 16.06.2022
  • 1037

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Энергетика вазирлиги ҳузурида “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонаси ташкил этилди.

Марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

• ягона электр энергетика тизимини реал вақт режимида оператив бошқариш ва унинг ишончли ишлашини таъминлаш;

• ягона электр энергетика тизими таркибига кирувчи корхоналарнинг диспетчерлик бошқарувини амалга ошириш;

• электр энергиясига бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб, шунингдек, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва унинг истеъмол қилинишига таъсир қилувчи барча омилларни ҳисобга олган ҳолда уни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг ҳар соатлик режимини шакллантириш;

• ягона электр энергетика тизимининг техник ва иқтисодий жиҳатдан энг мақбул режимларда ишлашини таъминлаш;

• ягона электр энергетика тизимининг қўшни давлатлар энергетика тизимлари билан параллель равишда ишлаш режимларини бошқариш;

• Марказ ходимларини доимий равишда хорижда малака оширишини таъминлаш ҳамда малакали хорижий мутахассисларни Марказга жалб қилиш;

• авария режимлари юзага келишининг олдини олиш, уларни бартараф этиш ва авария режими бартараф этилганидан кейин тизимнинг ишончлилигини тиклаш.

Марказ унга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун бир қатор ҳуқуқларга эга. Шу жумладан:

• «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, ягона электр энергетика тизимига уланган янги ишлаб чиқариш ташкилотлари ҳамда йирик истеъмолчиларнинг тезкор ходимларига электр энергетика тизимидаги электр энергияси ва қувват балансини таъминлаш, авария ҳолатларининг олдини олиш, уларни бартараф этиш ва авариядан кейинги режимларни тиклаш вазиятларида қатъий бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар бериш;

• «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар йирик истеъмолчилар, ягона энергетика тизимига уланаётган янги ишлаб чиқариш қувватларининг раҳбар ходимларига Марказ ваколатига кирувчи масалалар бўйича фармойиш ва тавсиялар бериш;

 

Марказ таркибига кирувчи Миллий диспетчерлик департаменти (МДД), реле ҳимояси ва автоматика бўлими (РҲваА), электр режимларини ҳисоблаш бўлими (ЭРҲБ), иқтисодий режимлар бўлими (ИРБ), 5 та минтақавий диспетчерлик бошқармалари (МДБ), 14 та ҳудудий диспетчерлик бўлимлари (ҲДБ) оператив жиҳатдан, энергетика вазирининг ўринбосари тасдиқлаган мажбуриятлар тақсимланишига мувофиқ, вазирнинг ўринбосарига бўйсунадилар. Марказ ва унинг таркибига кирувчи бошқармаларнинг йиллик ва ойлик иш режалари ва улар бўйича ҳисоботлар энергетика вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Марказ Энергетика вазирлиги тузилмасига киради. Энергетика вазирлиги Марказнинг муассиси ҳисобланади. Унинг таркибий тузилмасига кирувчи минтақавий бошқарма ва ҳудудий бўлимлар ўз фаолиятини Марказ томонидан ишлаб чиқиладиган ва Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ҳужжатлар асосида амалга оширади.

Марказ ўзига юклатилган вазифаларни бажариш давомида Энергетика вазирлиги, «Энергия» КДМ, ягона электр энергетика тизими таркибига кирувчи жамиятлар ва корхоналар билан ушбу Низом ҳамда Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланган Марказ ва тизим корхоналар ўртасидаги йўриқномалар асосида ўзаро муносабатларни амалга оширади.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Марказ топшириғига асосан истеъмолчилар билан биргаликда, маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари билан келишган ҳолда қувват ва электр энергияси истеъмоли бўйича чеклаш ва узиб қўйиш жадвалларини ишлаб чиқади ва Марказга тақдим этади. Мазкур чеклов жадваллари Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Марказ ҳамда унинг таркибий бўлинмаларининг Марказ ваколат доирасидан келиб чиқиб, тезкор-диспетчерлик бошқарувини амалга оширишига ягона электр энергетика тизимига кирувчи бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг аралашишига йўл қўйилмайди.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 март санасида “Энергетика вазирлиги ҳузурида “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги 126-сон қарори.

Манба: https://www.lex.uz/docs/6058685\

ҳужжатни юклаб олиш (PDF)

 

https://uza.uz/uz/ - Миллий диспетчерлик маркази ўз фаолиятини бошлади

https://uza.uz/ru/ - Начал работу Национальный диспетчерский центр

https://yuz.uz/ru/ - При Министерстве энергетики Узбекистана создан «Национальный диспетчерский центр»

https://yuz.uz/news/ - «Миллий диспетчерлик маркази» давлат унитар корхонаси ташкил этилди

https://yuz.uz/uz/ - “Milliy dispetcherlik markazi” davlat unitar korxonasi tashkil etildi

https://kun.uz/uz/news/ -  Energetika vazirligi huzurida milliy dispetcherlik markazi tashkil etildi

https://kun.uz/news/ - Энергетика вазирлиги ҳузурида миллий диспетчерлик маркази ташкил этилди

https://kun.uz/ - При Министерстве энергетики создан национальный диспетчерский центр

https://www.gazeta.uz/ - Энергетика вазирлиги ҳузурида «Миллий диспетчерлик маркази» ташкил этилади

https://dunyo.info/ - Ҳукумат қарори билан Энергетика вазирлиги ҳузурида «Миллий диспетчерлик маркази» давлат унитар корхонаси ташкил этилди

https://daryo.uz/ - Энергетика вазирлиги ҳузурида Миллий диспетчерлик маркази ташкил этилди

 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>