Янгиликлар
Энергетика вазирлиги: Қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги қурилмаларни сотиб олиш учун яшил истеъмол кредитлар ажратилади
  • 20.06.2022
  • 241

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ва “Ипотека банк” АТИБ ўртасида аҳолига энергия тежамкор ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини сотиб олиш учун яшил истеъмол кредитлари ажратиш йўналишида жами 54 млрд сўмлик Бош келишув имзоланди.

Ушбу битим Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ижрочи директори Элзод Рахманов ва “Ипотека банк” АТИБ томонидан Бошқарув раиси ўринбосари Джура Зулфукаровлар томонидан имзоланди.

Келишув доирасида Банк Жамғарма маблағлари ҳисобидан аҳолига энергия тежамкор ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини сотиб олиш учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошмаган ҳолда 5 йил муддатга яшил истеъмол кредитлари ажратишни йўлга қўяди.

Ушбу кредит маблағлари аҳолининг энергия ресурларига тобора ошиб бораётган талабини қондиришга ва атроф муҳитга зарарли газлар ажралишини камайтиришгахизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

https://minenergy.uz/uz/news/view/1987

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>