Янгиликлар
Давлат муассасалари, корхоналар ва фермерлар қайта тикланадиган энергиядан фаол фойдалана бошладилар
  • 21.06.2022
  • 230

Ўзбекистонда фермер хўжаликлари, давлат ташкилотлари ва йирик корхоналар қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни бошлади.

«Хуршидбек Абдуазимов даласи» фермер хўжалиги (Жиззах вилояти) томонидан қуввати 37 кВт бўлган қуёш батареялари ўрнатилди. Улардан фойдаланишнинг афзалликлари: қайта тикланадиган энергия манбаларини сотиб олиш ва улардан фойдаланишда давлат томонидан бериладиган имтиёзлар.

Мамлакатимиз иссиқлик электр станцияларида 50 та кам қувватли қуёш фотоэлектр қурилмаси, 42 та қуёш сув иситгичи, 246 та қуёш панелли чироқлар ва 914 та ёруғлик датчиклари ўрнатилди.
 
«Иссиқлик электр станциялари» АЖ маъмурий биносининг том қисмига бинонинг мавжуд электр таъминоти тизимига уланган 40 кВт қувватга эга 116 қуёш панелли қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилди.

«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти бош биносига ҳам 200 кВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилди. Станция йилига 296 400 кВт•с яшил электр энергия ишлаб чиқаради.

Шунингдек, Навоий вилояти солиқ хизмати органлари биноларида қуввати 40 кВт•с, Хатирча, Нурота, Қизилтепа вилоят давлат солиқ инспекциялари маъмурий биноларида эса 20 кВт•с қувватга эга қуёш батареялари ўрнатилган.

 #Ўзбекистон #қуёшэнергияси

Манба: https://t.me/clearenergy/1512

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>