Ёшлар сиёсати
"ЁШЛАР КУНИ" БАЙРАМИДА СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
  • 30.06.2022
  • 382

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 10 июндаги  2-09-21-1720-сонли мурожаати асосида, юртимизда июнь ойи “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилингани ва “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида тадбирлар ўтказилиши ижросини ташкил этиш мақсадида “Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали касаба уюшмаси ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида филиалнинг маъмурий биносида шаҳмат, шашка ва стол тенниси бўйича мусобақа ташкил этилди.

 

Ушбу мусобақани “Сирдарё МЭТ” филиали директори Илҳом Аъзамқулович Худойназаров очиб бериб, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан Ёшларга ва оммавий спорт турларига бўлаётган катта эътибор, бу имкониятлардан самарали фойдаланиш лозимлигини алоҳида эътироф этди.

Турли соҳа ташкилотларида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” тамойили асосида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари, айниқса ёшлар ўртасида югуриш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бошқа спорт турлари бўйича оммавий спорт мусобақалари ташкил этиш фикри илгари сурилаётгани, ушбу ташаббус энергетика соҳасида ҳам қўллаб-қуватланаётгани, бу борада бир қанча фармойиш, қарор ва бошқа турдаги ҳужжатлар ишлаб чиқилаётгани, бу саъй-ҳаракатлар замирида соғлом жамият барпо этиш мақсадлари мавжудлигини таъкидлаб, тадбирни очиқ деб эълон қилди.

Тадбир қизғин тарзда ўтиб, шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича бўлиб ўтган мусобақалар сўнггида қуйидаги ғолиблар аниқланди. Улар билан танишинг!

Шахмат бўйича ўтказилган мусобақада қуйидаги ходимлар ғолиб деб топилди:

1-ўрин — Александр Рассадин ,

2-ўрин — Соколов Михаил ,

3-ўрин — Нуриддин Абдуллаев.

Шашка бўйича ўтказилган мусобақада қуйидаги ходимлар ғолиб деб топилди:

1-ўрин — Баҳодир Файзиев,

2-ўрин — Наргиза Заирова,

3-ўрин — Шуҳратжон Мамадалиев.

Стол тенниси буйича  ўтказилган мусобақада қуйидаги ходимлар ғолиб деб топилди:

1-ўрин — Диана Шадрина,

2-ўрин — Турсунбой Холмуротов,

3-ўрин — Владислав Соколов.

Тадбир якунида барча ғолиб бўлган иштирокчиларга эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

✍️ “Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>