Янгиликлар
Ходимларимиз Швейцарияда рақамли подстанциялар йўналишида малака оширмоқдалар
  • 01.07.2022
  • 218

Аввал хабар берганимиздек,  «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг 8 нафар мутахассис ходимлари Швейцариянинг Баден шаҳрида хизмат сафарида бўлиб, малака ошириш машғулотларида иштирок этишмоқда.  

⚡️Бугун «Ўзбекистон МЭТ» АЖ мутахассислари ҳамда Hitachi Energy Switzerland компаниясининг рақамли подстанциялар, SCADA/EMS ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича масъул бўлимлар мутахассис ва раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда Hitachi Energy Switzerland компаниясининг асосий фаолияти, ишлаб чиқариш салоҳияти, амалга оширилган лойиҳалар ҳамда мижозлар учун таклиф этиладиган хизматларнинг кенг кўлами тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Учрашув давомида, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ходимлари Hitachi Energy Switzerland компаниясига миннатдорлик билдириб, рамзий совғалар тақдим этишди.

✍️ Малака ошириш гуруҳи аъзолари

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>