Хотин-қизлар
Касаба уюшма қўмитаси Акциядорлик жамияти аёллари учун табиат қучоғига саёҳат уюштирди
  • 04.07.2022
  • 284

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Марказий бошқарув аппаратида меҳнат фаолияти юритаётган хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш, дам олиш шароитларини яратишда кўмак бериш мақсадида, Акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитаси ва Хотин-қизлар кенгаши билан биргаликда, дам олиш кунлари аёллар ҳамда болалар учун дам олиш масканидаги сайёҳат уюштирилди.

Табиат қучоғидаги дам олиш масканида турли спорт ўйинлари, пазандачилик бўйича мусобақалар ўтказилиб, энергетика соҳаси аёллари ва уларнинг болалари мароқли хордиқ чиқаришди.

Марказий бошқарув аппаратида меҳнат фаолияти юритаётган хотин-қизлар Акциядорлик жамияти раҳбарияти ҳамда Касаба уюшмасига миннатдорлик билдиради.

 

✍️ “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Хотин-қизлар кенгаши

 

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>