Янгиликлар
Юқори кучланиш электр тармоқларига техник хизмат кўрсатиш, тиклаш ва тозалаш масалалари муҳокама қилинди
  • 05.07.2022
  • 292

"Ўзбекистон МЭТ" АЖ ва «Emi Grup Bilgi Teknolojileri A.S.» компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди, унда турк компанияси вакиллари ўз фаолияти ҳақида тақдимот ўтказишди.

Таъкидлаш жоизки, «Emi Grup Bilgi Teknolojileri A.S.» компанияси 1998 йилдан бери картография соҳасида фотограметрик аэрофотосурат олиб, ундан самарали фойдаланишни бошлаган биринчи турк компаниясидир. Компания энергетика соҳасидаги ўрта ва юқори кучланиш линияларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, тиклаш ва тозалаш каби хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланади.

Учрашув давомида «Emi Grup Bilgi Teknolojileri A.S.» компанияси "Ўзбекистон МЭТ" АЖ билан ҳамкорлик қилиш ниятида эканлигини ҳамда бқори кучланишли электр тармоқларига  техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича профессионал хизматлар кўрсатиш хизматларини таклиф этди.

⚡️ Йиғилиш якунлари бўйича компания томонидан билдирилган таклифларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш юзасидан қарор қилинди.

 

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>