Янгиликлар
Аноним мурожаатда келтирилган важлар ўз тасдиғини топмади: бир гуруҳ электромонтёрлар номидан эълон қилинган мурожаат Ишчи гуруҳ — Комиссия томонидан батафсил ўрганилди
  • 07.07.2022
  • 426

Аввал хабар берганимиздек https://t.me/uzmetaxborotxizmati/12578, 2022 йил 28 июнь куни Muxbir Daliyev (https://t.me/muxbir1) телеграм каналида  “Электромонтёрлар "Ўзбекистон МЭТ" валломатларидан нега норози?” деб номланган “электромонтёрлар мурожаати” (https://t.me/muxbir1/16945) эълон қилинган эди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг 2022 йил 28 июнь санасидаги  152-сонли буйруғига асосан ижтимоий тармоқдаги аноним мурожаатни ўрганиш мақсадида Ишчи гуруҳ — Ўрганиш комиссияси (Комиссия) тузилди. Буйруққа асосан Комиссия раиси этиб “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари С.С.Артиков тайинланди. Комиссия аъзолари: Н.Абдуллаев — “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ЭТФБ бошлиғи ўринбосари; У.Урунов — “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси; З.Нагманова — “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси бош бухгалтери, Х.Бўриев — “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизматининг 1-тоифали мутахассиси.

Комиссия аъзолари уч кун давомида "Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари" филиали таркибидаги “Қўйлиқ”, “Озодлик”, “Келес”, “Юксак”, “Зафар”, “Тракторсоз” ва “Файзиобод” подстанцияларида меҳнат фаолиятини юритувчи раҳбар, муҳандис-техник ва ишчи-хизматчи ходимлар иштирокида Сайёр қабуллар ўтказди. Мулоқот чоғида Филиал директори хатти-ҳаракатидан норози бўлиб йўллаган аноним мурожаатда келтирилган важларни ўрганилди, подстанция ишчи-ходимларининг меҳнат шароитлари, касбий малакаси, ижтимоий (оилавий) ҳолати билан яқиндан танишилди. Шунингдек, “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали ишчи-ходимларига “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида амалга оширилаётган трансформация жараёнлари ҳамда уларнинг истиқболдаги самараси ҳақида дастлабки ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Сайёр қабул учрашувларининг дастлабки йиғилишни “Тошкент шаҳар МЭТ” филиалининг маъмурий биноси, сўнгра Комиссия раисининг таклифига биноан Филиал таркибидаги 7 та 220 кВ кучланишли подстанциялардан, ўрганиш ишларининг ниҳоясида яна “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали маъмурияти биносида умумий йиғилиш ўтказилди.

 

Эътиборингизга Комиссия томонидан ўтказилган сайёр қабуллар баённомасида қайд этилган масалаларни ҳавола этамиз

 

У.П.Урунов,

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раисининг

матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — Комиссия аъзоси

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>