Янгиликлар
“Жиззах МЭТ” филиали: 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот
  • 18.08.2022
  • 380

“Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиалида 2022 йил давомида амалга ошириладиган ишлар режаси “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан 2021 йилнинг тўртинчи чорагида тасдиқланган бўлиб, жорий йил давомида мавсумий ва жорий таъмирлаш, лойиҳалаштирувчи ҳамда қурилиш-монтаж ташкилотлари ёрдамида модернизация-реконструция ишларини олиб бормоқда.

220/110/35/10 кВ кучланишли "ДНС-2" подстанциясидаги 125 МВА автотрансформаторда мукаммал таъмир ишлари: таъмирдан олдин ва кейинги ҳолати

2022 йил учун йиллик мукаммал таъмири режалаштирилган электр ускуна ва жиҳозлари қуйидагиларни ташкил этади:

• 1 дона автотрансформатор;

• 4 дона ўчиргич;

• 105,15 км ҳаво электр узатиш тармоғи.

220/110/10 кВ кучланишли "Сарибозор" подстанцияси V-T-2-110 kV ўчиргичида мукаммал таъмир ишлари: таъмирдан кейин ва олдинги ҳолати

Режа бўйича мукаммал таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилди. Бажарилган барча ишлар “Ўзэнергоинспекция” Жиззах вилоят ҳудудий бўлими инспектори иштирокида техник назоратдан ўтказилган ва тегишли тартибда далолатномалар расмийлаштирилган.

Электр ускуналари ҳамда ҳаво электр узатиш тармоқларини жорий таъмирдан ўтказиш бўйича бажарилган ишлар қуйидагича — “Жиззах МЭТ” филиали 2022 йил йиллик жорий таъмир ишлари режалаштирилган бўлиб:

220/110/10 кВ кучланишли "Сарибозор" подстанцияси V-L-Ўсмат-110 kV ўчиргичида мукаммал таъмир ишлари: таъмирдан кейин ва олдинги ҳолати

• 16 дона трансформаторлардан — 13 донаси;

• 71 дона ўчиргичлардан — 52 донаси;

• 82 км ҳаво тармоғидан — 86,7 км электр тармоғи бажарилган.

Қолган электр қурилмаларини жорий таъмир ишлари режасига кўра белгиланган муддатлари бор.

Шунингдек, “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги подстанциялар ва ҳаво электр узатиш тармоқларида қуйидаги ишлар бажарилди ва бажарилмоқда:

• “Жиззах” подстанциясида модернизация дастури доирасида 110 кВ кучланишли 13 жамланма MKP-110 мойли ўчиргичлар 13 дона LTB-145 русумли элегазли ўчиргичларга алмаштирилди. 52 дона 110 кВли ажратгичлардан 13 донаси алмаштирилди. Ҳозирги кунда Л-Пластмасса-1-110 кВ ячейкасида RLNDZ русумли ажратгич ўрнига GW4D-126 DW/2000 русумли ажратгични алмаштириш ишлари бажарилмоқда;

• 220/110/10 кВли “Сарибозор” подстанциясида 220 кВли У-220 русумли ва 110 кВли ММО-110, БМТ-110, МКП-110 русумли жами 4 дона ўчиргичлар мукаммал таъмирланди;

• 220/110/35/10 кВли “ДНС-2” подстанциясида 125 МВА автотрансформатор мукаммал таъмирланди;

• 40,92 км узунликдаги 500 кВли Л-521 ва 64,23 км узунликдаги 220 кВли L-Z-S ҳаво электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирланди.

220/110/10 кВ кучланишли "Сарибозор" подстанцияси ВП-220 кВ мойли ўчиргичида мукаммал таъмир ишлари: таъмирдан кейин ва олдинги ҳолати

2022–2023 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда электр қурилмалари тайёргарлигини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2022 йил 25 июль кунидан ДИ-59-сонли баёни ижросини таъминлаш юзасидан Филиал томонидан ишлаб чиқилган ““Жиззах МЭТ” филиали тасарруфидаги 110–220–500 кВ кучланишли электр узатиш линияларини раҳбар-муҳандис ходимлари томонидан кўрикдан ўтказиш жадвали”га мувофиқ кўрик ишлари тугатилди.

Бир сўз билан айтганда, “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги подстанцияларда ва ҳаво электр узатиш тармоқларида 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари тасдиқланган режа-жадвали асосида, белгиланган муддатларида бажарилмоқда.

Ғайрат Аҳмедов, “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали директори

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>