Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Мен оилам билан ижарада яшайман. Уй-жойга муҳтожман...»
  • 18.08.2022
  • 249

Мурожаат эгаси: Хайтбоев Сурож Одилбекович, Хоразм вилояти.

Электрон почта: haytboyev@mail.com

Мурожаат мазмуни: «Салом алейкум! Мен оилам билан ижарада яшайман. Оилаларга уй-жойга муҳтожман...»

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Сурож Одилбекович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала Акциядорлик жамиятимизнинг асосий иш вазифаси ҳамда ваколатлари доирасида бўлмагани боис кўриб чиқилмаслигини маълум қиламиз.

Тавсия: Уй-жой харид қилиш учун Ҳукуматимиз томонидан ёш оилаларга берилаётган имтиёзлардан фойдаланиб ипотека кредити олишингиз мумкин. Бунинг учун маҳаллий ҳокимият органлари ёки маҳалла фуқаролари йиғинига мурожаат қилинг.

Хоразм вилояти ҳокимлиги расмий веб-сайти: https://xorazm.uz/

Ишонч телефони: +99862-223-0054.

Xorazm viloyati hokimiga murojaat yuborish: http://murojaat.xorazm.uz/

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида таъмирлаш-созлаш, қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланади.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

 Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/13641  

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

«Ўзбекистон МЕТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>