Қизиқарли хабарлар
Швейцария 900 минг та уй учун «сув батареяси» энергия захирасини ишга туширди
  • 24.08.2022
  • 330

Швейцариянинг «Nant de Drance SA» компанияси қуввати 900 МВт бўлган насосли электр станция барпо этди. Вале туманидаги Эмоссон ва Вье-Эмоссон сув омборлари оралиғида, ер остида жойлашган станцияни қуришга 14 йил вақт талаб этилди.

Сув батареяси 20 миллион кВт•с энергияни сақлаш қувватига эга ва бу 900 минг турар-жой биноларини қувватлантириш учун етарли ҳисобланади.

Тизимда 600 метр чуқурликда жойлашган олтита ер ости турбинаси мавжуд. Улар орқали сониясига 360 куб метр сув ўтади.

Электр энергиясини ишлаб чиқариш учун электр энергиясига бўлган талаб паст бўлган даврда (кўпинча тунда) сув қуйи резервуардан юқорига, энг юқори талаб даврида (айниқса, эрталаб ва кечқурун) юқоридан қуйига қуйилади.

#сувэнергияси

Манба: https://t.me/clearenergy/1595

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>