Янгиликлар
Энергетика вазирлиги: йил бошидан юқори кучланишли 6 та подстанция қуввати 591 МВАга оширилди
  • 30.08.2022
  • 235

2022 йилнинг ўтган 7 ойи давомида олиб борилган модернизация ишлари натижасида юқори кучланишли 6 та подстанция қуввати қўшимча 591 МВА (мегаволт ампер)га оширилди.

Бунинг натижасида, Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззаҳ вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги юқори кучланишли подстанцияларнинг қувват ўтказиш қобилияти яхшиланди.

Йил якунига қадар яна 5 та подстанцияда (1025 МВА) қувват оширилади. Натижада республикамиздаги 7 та вилоят ҳамда Тошкент шаҳридаги жами 11 та подстанцияда 1 616 МВА қувват оширилишига эришилади.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

https://t.me/minenergy_uz/5788

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>