Янгиликлар
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ: Қирғизистонлик энергетиклар билан куз-қиш мавсумидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди
  • 06.09.2022
  • 292

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ раҳбарияти, Қирғиз Республикаси энергетика вазирининг ўринбосари ҳамда “Электр станциялари” ОАЖ раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашув юзасидан маълумотнома.

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Қирғиз Республикаси Энергетика вазири ўринбосари Б.А.Азизбеков, “Электр станциялари” ОАО бош директори Т.А.Байгазиев ҳамда бошқа энергетика соҳаси мутахассислардан иборат делегацияни қабул қилинди.

Акциядорлик жамиятининг Марказий бошқарув аппарати биносида бўлиб ўтган учрашувда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов, Бошқарув раисининг ўринбосари Н.М.Маҳмудов, “Миллий диспечерлик маркази” давлат унитар корхонаси директори М.К.Бобоев ҳамда Халқаро алоқалар ва шартномалар бўлими бошлиғи Б.Т.Каримовлар қизғизистонлик ҳамкасблари билан Ҳукуматлараро келишувларга биноан олиб борилаётган ҳамкорлик ишларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, мазкур учрашувда Қирғизистоннинг “Тўхтагул” сув омборидаги сув ҳажмини куз-қиш мавсумида сақлаб қолиш мақсадида Туркманистондан Қирғиз Республикасига электр энергиясини Ўзбекистон электр энергетика тармоқлари орқали транзит қилишни давом эттириш ва шу амалиёт билан боғлиқ техник-муҳандислик масалалари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 24–25 май кунлари  Қирғизистоннинг Чўпон-Ота шаҳрида Марказий Осиё энергетикларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган эди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>