Эълонлар
ЭЪЛОН: “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва “Иссиқлик электр марказлари” АЖ корхоналарига, шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари” акциядорлик жамиятлари диққатига!
  • 10.08.2022
  • 318

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2022 йил 29 июлдаги 10-сонли баёни билан 2022 йил 1 августдан электр энергетика тармоғи корхоналари учун, яъни “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва “Иссиқлик электр марказлари” АЖ ташкилотлари учун электр энергиясини “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга сотиш, “Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари” АЖлари учун электр энергиясини “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖдан харид қилиш, ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ учун электр энергиясини транспортировка қилиш (узатиш) хизмати тарифи бўйича ички тармоқ тарифлари тасдиқланганлигини маълум қилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ички тармоқ тарифлари электр энергетика корхоналари учун ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун белгиланган бўлиб, электр энергиясининг якуний истеъмолчиларига (абонентларга) татбиқ этилмайди ва электр энергиясининг истеъмол тарифга таъсир кўрсатмайди.

✍️  Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>