Янгиликлар
«Ўзбекистон МЭТ» АЖда Жаҳон банкининг вакиллари билан муҳокамалар учрашуви бўлиб ўтди
  • 28.09.2022
  • 185

Бугун, 2022 йил 28 сентябрь куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ биноси мажлислар залида Жаҳон банкининг бош мутахассислари Ферҳат Эсен жаноблари ҳамда Ирина Войтехович хоним раҳбарлигида энергетика гуруҳи билан муҳокамалар учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Феруз Қурбонов ва бошқа мутахассислар иштирок этишди.

Ишчи тартибдаги муҳокамалар учрашувида томонлар “Электр энергетика соҳасини трансформация қилиш ва электр энергиясини барқарор узатиш” ҳамда «Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш» лойиҳалари хусусида фикр алмашдилар. Лойиҳаларнинг якунланган, айни пайтда амалга оширилаётган ва келгусида режалаштирилган босқичлари молиявий, ташкилий ҳамда техник-муҳандислик йўналишларида таҳлил этилди.

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>