Янгиликлар
«Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиали: 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари якунланмоқда
  • 03.10.2022
  • 381

«Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан 2022–2023 йил куз-қиш мавсумида энергетика қурилмаларининг барқарор ишлашини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби.

 

 
  «Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиали 2022–2023 йил куз-қиш мавсумида ўз таркибидаги энергетика объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича амалга оширган ишларини «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг 2022 йил 15 августдаги 200-сонли ва Филиалнинг 151-буйруғи талаблари асосида шакллантирган эди.

Буйруқ асосида ишларни ташкиллаштириш юзасидан тузилган «Ишчи гуруҳ» барча куч ва имкониятлар ҳамда ажратилган сармояларни ҳисоб-китоб қилиб, «Чора-тадбирлар режаси»ни ишлаб чиқди. Филиал бўйича куз-қиш мавсумига тайёргарлик ана шу режани босқичма-босқич бажариш, унинг ҳар бир банди бўйича зарур бўладиган маблағ, керак бўладиган эҳтиёт қисмлар, лозим бўлган вақт, зарур бўладиган техника, жалб этиладиган ишчи кучини сарҳисоб қилиб, мутахассислар билан муҳокама қилиб борилди.

 

 Филиал раҳбарлари, хизматлар, гуруҳлар бошлиқлари ҳамда мутахассислар бажарилиши лозим бўлган ишларни ўрганиб чиқиш, ишни жойида ташкиллаштириш, назорат қилиш ва сифатли якунланишига эришишни таъминлаш масалаларига масъул этиб тайинландилар, вақти-вақти билан уларнинг ахборотлари, талаблари, ҳисоботлари эшитилиб борилди.

«Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиали директори ва бош муҳандис ҳузурида куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг бориши, зарур эҳтиёт ва бутловчи қисмлар рўйхати, уларни келтириш, асоссиз равишда таъмирлаш ишларини кечиктириш, бириктирилган шахсларнинг масъулиятини янада ошириш, ўз вақтида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг тегишли бошқармаларига, бўлимларига ахборотлар юбориш масалалари тингланиб, вазиятни ўнглаш, тадбирларни муддатида бажариш чоралари кўрилди.

Бугунги кунга келиб режалаштирилган қуйидаги ишлар тўлиқ бажарилишига эришилди.

Жумладан:

 110–220–500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларида

2022 йил 15 сентябрга қадар Филиалнинг Ишлаб чиқариш техникаси гуруҳи ҳамда Ҳаво тармоқлари хизмати томонидан ЮКХТ–500 кВли ҳаво тармоғининг Л-510-54 — 196 километр масофаси; Л-521 — 54,398 километр масофаси; ЮКХТ-220 кВли тармоқнинг Л-20-Д-55 — 935 километр масофаси, Л-20-Зарбдор — 55,2 километр масофаси, Л-20-Г-1 — 41,966 километр масофаси, Л-20-Г-2 — 41,966 километр масофаси тўлиқ кўрикдан ўтказилди.

220–500 кВли ҳаво тармоқларининг нуқсони бор устунларида ифлосланиш даражаси юқори бўлган ҳудудлардаги устунларнинг изоляторлари тозаланди, айрим яроқсиз деб топилганлари алмаштирилди.

 

ЮКХТ–500 кВли ҳаво тармоғининг 4 километр масофаси ва ЮКХТ-220 кВли тармоқнинг 12 километр масофасида жойлашган бўтазор майдонлари дарахт ва бўталардан тозаланди.

220 кВли ҳаво тармоқларига лайлаклар ва бошқа қушларнинг ин қуришига йўл қўймаслик асосий тадбирлардан бири бўлиб, 500 дона устунларга қушларга қарши ҳимоя воситалари ўрнатилди. 220–500 кВли ЮКХТда нуқсонли 30 дона изоляторлар алмаштирилди. 303,661 км. масофада жойлашган 220–500 кВли ЮКХТда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. Авариявий захира материалларини жамлаш бўйича керакли материалларга талабномалар берилди.

 

 Юқори кучланишли подстанциялар бўйича

220 кВ кучланишли «Феруз» ва «Гўзал» подстанциялари бошлиқлари Н.Адилов ҳамда З.Бектемировларнинг бевосита раҳбарлиги ва саъй-ҳаракатлари билан электр қурилма ва жиҳозлари синчиклаб ўрганиб чиқилди, текшириб кўрилди ва зарур қисмлари таъмирланди. Подстанциялар қурилмалари учун зарур бўлган авариявий захира материаллари жамланди. Диспетчерлик ва технологик бошқарув тизимининг бенуқсон, соз ҳолда ишлашига эришиш мақсадида мутахассислар – Диспетчерлик ва технологик воситалари бошқаруви гуруҳи муҳандиси К.Джуманов ва Моддий техник таъминот гуруҳи муҳандиси Н.Сувонқуловлар зарур захира яратиб, асбоб-анжомлар ва эҳтиёт қисмлар тўпладилар. Мойли ускуналардан конденсатлар тўкилиб, мойлар меъёрига келтирилди.

220/110/10 кВ кучланишли «Феруз» подстанциясида 110 кВли мойли ўчиргич 110 кВли «ОВ-110»да тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилди. Таъмирлаш ишларининг муваффақиятли якунланишига эришилди. 220/110/10 кВ кучланишли «Гўзал» подстанциясида 220/110 кВли мойли ўчиргич 220 кВли «Л-20-Г-1» 110 кВли «ОВ-110», 110 кВли «В-110-АТ-2» да тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилиб, муваффақиятли якунланиши таъминланди.

 

220/110/10 кВ кучланишли «Феруз» подстанциясида 220 кВли ОДКЗ ва Тр-р: Л-К-Ф-1 АТ-1; Л-К-Ф-2 АТ-2; 110 кВли мойли ўчиргич: Л-Ф-Ч; Л-Бахт; Л-ФЕРУЗ; Л-Сирдарё-1; Л-Сирдарё-2; Л-Оқолтин-Тяговая; Л-ПЭНГ-ШЕНГ; Л-КС-3А-1; МШВ-110 кВ; ОВ-110-кВ жорий таъмирлаш ишлари режа асосида таъмирдан чиқарилди. 220/110/10 кВли «Гўзал» подстанциясида 220 кВли ОДКЗ ва Тр-р: Л-20-Г-1; Л-ДНС-2-1; АТ-1; Л-20-Г-2; Л-ДНС-2-1; АТ-2; 110 кВли мойли ўчирғич Л-Даштобод; Л-Янгиер-2; Л-Ғалаба-1; Л-Ғалаба-2; Л-Пахтакор; Л-ДНС-1; Л-ДНС-2; Л-КС-3Б-1; Л-КС-3Б-2; МСВ-220 кВ; МШВ-110 кВ; ОВ-110 кВ жорий таъмирлаш ишлари режа асосида таъмирдан чиқарилди. «Гўзал» подстанцияси ҳудуди ва атрофидаги дренаж ариқлари тозаланди.

 

Электр объектлари бино ва иншоотлари

220 кВ кучланишли «Феруз» ва «Гўзал» подстанциялари ҳамда Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси гуруҳлари «Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги подстанциялар ва маъмурий бинодаги барча ўт ўчириш анжомларининг фойдаланиш муддатлари, яроқлилигини текшириб кўриб, заруриятга қараб уларни алмаштириш, қайтадан қувватлаш ишларини амалга оширдилар. Шу йўналишда ёнғинга қарши гидрантларни, биноларни иситиш қурилмаларининг иш фаолиятини синовдан ўтказдилар. Хизмат хоналарининг иситиш тизимидаги муаммолар бартараф этилди.

Автотранспорт ва механизмлар хизмати

Автотранспорт ва механизация хизмати гуруҳи филиалнинг барча турдаги автомашиналари, тракторлари, махсус техникаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини кўрикдан ўтказди. Зарур эҳтиёт ва бутловчи қисмлар, автошиналар, ёқилғи мойлаш материаллари, аккумляторлар захираси яратилди. Автотранспорт воситаларининг қисмларига техник қаровлар ўтказилди. Ҳайдовчилар билан қўшимча равишда суҳбатлар ўтказилиб, куз-қиш мавсумида техника воситаларидан фойдаланишнинг ўзига хос жиҳатлари янада чуқурроқ тушинтирилди. Ҳайдовчиларнинг дам олиш хоналари тартибга келтирилди.

 

 Маъмурий бошқарув ва подстанциялар

Филиал раҳбарияти, хизматлар, гуруҳлар, подстанциялар ходимлари билан куз-қиш мавсумида фаолият олиб бориш, совуқ кунларда, об-ҳавонинг ноқулай шароитларида очиқ ҳавода ва бино ичида авария-тиклаш ишларини ташкиллаштириш, ёнғинларни ўчириш, носозликларни бартараф этишни ташкиллаштиришга оид ўқув машғулотлари ўтказилди.

Хавфсизлик ва махсус ишлар гуруҳи томонидан Фуқаро муҳофазасига оид тадбирлар доирасида жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, зилзила, сув тошқини, аномал об-ҳаво шароитларида совуқдан, иссиқдан сақланиш мавзуларига оид видеороликлар, слайдлар, ҳужжатли фильмлар, аудио эшиттиришлар, кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

 

 «Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиалининг 2022–2023 йил куз-қиш мавсусида энергетика қурилмаларининг барқарор ишлашини таъминлаш борасида амалга оширган ишлари Филиал директори ҳузурида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда чуқур ва атрофлича муҳокама қилинди. Эришилган ютуқлар билан бирга жиддий камчиликларга ҳам йўл қўйилганлиги таъкидланиб, қисқа муддатларда уларни бартараф этиш чоралари кўрилиш зарурлиги қайд этилди.

Мавсумга тайёргарлик ишлари «Ўзэнергоинспекция»нинг ҳудудий бўлимлари мутахассислари иштирокида далолатнома шаклида расмийлаштирилди.

«Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиалида 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари якунлари бўйича ахборот «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг тегишли бошқарма ва бўлимларига тақдим этилди.

 ✍️ М.Ю.Соколов,  «Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиали  бош муҳандиси

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>