Янгиликлар
Марказий Осиё энергетиклари Тожикистонда
  • 13.10.2022
  • 278

2022-2023 йил куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш нафақат мамлакатимиз, балки Марказий Осиё давлатлари энергетиклари олдида турган муҳим вазифа ҳисобланади.

Шу боис, бугун, 13 октябрь куни Тожикистонда Марказий Осиё давлатлари Электр энергетика кенгашининг ишчи тартибдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Миллий диспетчерлик маркази» ДУК вакиллари ҳамда бошқа мутахассислар иштирок этишмоқда.

⚡️Дадажон Айнақулович, шунингдек, Тожикистонга хизмат сафари чоғида «Барки Точик» ОАЖ таркибидаги 500 кВ кучланишли «Регар» подстанцияси фаолияти билан яқиндан танишиб, Ўзбекистон–Тожикистон энерготизимини боғловчи линияларнинг техник-муҳандислик ҳолатини ўрганди.

Эслатиб ўтамиз, эртага, 14 октябрь куни Марказий Осиё электр энергияси мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 40-йиғилиши ўз иши давом эттиради.

Маълумот ўрнида: Барчамизга маълумки, Ўзбекистоннинг юқори кучланишли ҳаво линиялари қўшни мамлакатларнинг магистрал электр тармоқлари билан барқарорликда ишлайди. Қўшни мамлакатлар диспечерлик хизматлари ўзаро мувофиқлашув асосида минтақанинг энергия хавфсизлигини таъминлайди. Мавжуд муаммо ва истиқболдаги режалар Мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилишларида муҳокама этилади.

Веб-саҳифаFacebookInstagram ‖  Youtube

 

https://minenergy.uz/uz/news/view/2184

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>