ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
uza.uz — Марказий Осиё энергетиклари Тожикистонда: бу йил куз-қиш мавсуми беталафот ўтадими?
  • 15.10.2022
  • 181

Жорий йилнинг 13-14 октябрь кунлари Тожикистонда Марказий Осиё давлатлари Электр энергетика кенгашининг ишчи тартибдаги йиғилиши ўтказилди.

Унда  2022-2023 йил куз-қиш мавсумини беталафот ўтказишга қаратилган масалалар муҳокама марказида бўлди.  

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ матбуот котиби Улуғбек Уруновнинг маълум қилишича, куз-қиш мавсумини кўнгилдагидек ўтказиш мамлакатимиз, балки Марказий Осиё давлатлари энергетиклари олдида турган муҳим вазифадир.

-Икки кун давом этган йиғилишда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Миллий диспетчерлик маркази” ДУК директори M.Бобоев, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раиси Д.Исақулов ҳамда бошқа мутахассислар иштирок этди.

Ўзбекистон делегацияси Тожикистонга хизмат сафари чоғида “Барки Точик” ОАЖ таркибидаги 500 кВ кучланишли «Регар» подстанцияси фаолияти билан яқиндан танишиб, Ўзбекистон–Тожикистон энерготизимини боғловчи тармоқларнинг техник-муҳандислик ҳолатини ўрганди, -деди У. Урунов.

 

ЎзА.

Манба: https://uza.uz/uz/posts/markaziy-osiyo-energetiklari-tozhikistonda-bu-yil-kuz-qish-mavsumi-betalafot-otadimi_416118

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>