Янгиликлар
Халқаро молия институтлари вакиллари билан муҳокамалар учрашуви бўлиб ўтди
  • 20.10.2022
  • 158

Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 19 май куни Франция, Қатар ҳамда Япония компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказилган эди.

Бугун Акциядорлик жамиятининг мажлислар залида 4 та компания томонидан Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида 1570 МВт қувватга эга бўлган иссиқлик электр станцияси қурилиши лойиҳаси юзасидан халқаро молия институтлари вакиллари билан муҳокамалар учрашуви бўлиб ўтди.

⚡️Хорижий ҳамкорларни “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари А.А.Назиров бошчилигидаги мутахассислар қабул қилди. Томонлар инвестицион лойиҳанинг 2-босқичини молиялаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

 Эслатиб ўтамиз, Сирдарёда қурилиш майдони 73 гектарга, йиллик генерация ҳажми 13 млрд кВт•соатга тенг йирик ИЭС қурилмоқда.

 Акциядорлик жамияти томонидан 100,0 км узунликка эга 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи ҳамда 500 кВли “Халқа” подстанцияси қурилади.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>