Янгиликлар
220 кВ кучланишли “Озодлик” подстанциясида олиб борилган модернизация-реконструкция ишлари ҳақида маълумот
  • 14.11.2022
  • 284

220 кВ кучланишли “Озодлик” подстанциясида “КРУН 10 кВ ячейкаларини алмаштириш” лойиҳаси учун “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ва “Ўзэлектроаппарат-Электрощит” АЖ ўртасида 2020 йил 9 октябрь санасида имзоланган 040105-сонли шартномага биноан 10 кВли 42 та ячейка подстанция ҳудудига келтирилди. Қурилиш-монтаж ишлари “4-сонли монтаж бошқармаси” АЖ томонидан олиб борилиб, III ва IV секцияларга мўлжалланган 20 та ячейкалар монтаж қилинди, созлаш-таъмирлаш ишлари якунланди.

Подстанцияда қуйидаги ускуналар ўрнатилди: 1 фазали 2 та ЗРОМ-10 кВ (РДМР-950/10) ва унга тегишли бошқарув панели ҳамда ТМГ-1000/10 У1 (с нейтралем на ВН) типидаги трансформатор ўрнатилди. 4 та 110 кВ элегаз ўчиргичлар ва 44 та 110 кВ ажратгичлар алмаштирилди. 17 та ҳимоя панеллари монтаж қилинди.

Қуввати 200 МВА бўлган автотрансформаторда монтаж ва созлаш ишлари якунланиб, жорий йилнинг 27 августида ишга туширилди.

Бундан ташқари “Тракторсоз” подстанциясида қуввати 10 МВА бўлган трансформатор қуввати 125 МВА бўлган трансформаторга алмаштирилиб ишга туширилди.

“Қўйлиқ”, “Юксак”, “Озодлик” ва “Тракторсоз” подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш натижасида умумий қувватлар 568 МВАга ошди.

Тошкент шаҳрида эксплуатация қилиниб келинаётган подстанцияларда соҳада амалга оширилаётган инвестиция дастурлари самарадорлиги, яъни модернизация ва реконструкция қилиш натижасида, пойтахтимиз энергетика тармоғи ишончлилиги оширилди ва зарур ҳолатларди битта подстанциянинг юкламасини бошқа подстанцияга вақтинча бериш имконияти пайдо бўлди.

 

“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>