Қизиқарли хабарлар
Қуёш энергияси орқали кофе тайёрлаш қурилмаси яратилди⁠
  • 07.11.2022
  • 228

Голландиялик дизайнер қуёш энергияси билан ишлайдиган чойнак ва кофе доналарини қовуриш мосламасини ишлаб чиқди. У газ ва электр энергиясидан фойдаланмасдан ҳафта давомида мосладан фойдаланиб келди.

Тизим қуёш иситиш усули ва вакуумли қувурлардан фойдаланишга асосланган.
 
Қурилма икки қаватли шиша қувурлар тизимидан иборат. Ташқи қувур қуёш нурларининг ичкарига кириб боришини таъминлайди, сувни иситувчи плёнка билан қопланган ички қувур эса қуёш нурини иссиқликка айлантиради. Қувурлар орасидаги вакуум туфайли иссиқлик йўқотилиши камаяди. Маълум бўлишича, бу қувурлардан хом кофе доналарини қовуриш учун ҳам фойдаланиш мумкин.

#қуёшэнергияси

Манба: https://t.me/clearenergy/1694

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>