Қизиқарли хабарлар
«Галатасарой» футбол клуби Истанбулга электр сотади
  • 09.11.2022
  • 222

«Галатасарой» футбол клуби Истанбул энергиясининг бир қисмини стадион томига ўрнатилган қуёш панеллари орқали таъминлайди⁠⁠. Март ойида «Галатасарой» стадионлардаги қуёш панелларидан ишлаб чиқарадиган энг кўп мегаватт қувват бўйича жаҳон рекордини ўрнатди ва Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди.

Панелларнинг қуввати 2000 та уйнинг энергия истеъмолига тенг. Бу СО2 эмиссиясини йилига 3250 тоннага камайтиради. Панеллар томонидан ишлаб чиқариладиган қуёш энергияси стадион томонидан истеъмол қилинадиган электр энергиясининг 65 %ини таъминлайди, қолган қисми эса шаҳар электр таъминотидан олинади.

#қуёшэнергияси

Манба: https://t.me/clearenergy/1698

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>