Қизиқарли хабарлар
Ўзбекистонда йирик шамол электр станцияси қурилмоқда
  • 14.11.2022
  • 215

Навоий вилоятининг Томдин туманида 500 МВт қувватга эга шамол электр станцияси қурилмоқда.

Станция йилига 1 миллиард 800 миллион кВт•с электр энергияси ишлаб чиқариши кутилмоқда. Бу эса йилига 540 миллион куб метр табиий газни тежаш ва атмосферага 720 минг тонна иссиқхона газлари чиқишининг олдини олади.

Қурилиш даврида 800 тагача янги иш ўрни яратилади. Лойиҳа 2024 йил охиригача фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

#Ўзбекистон #шамолэнергияси

Манба: https://t.me/clearenergy/1704

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>