Қизиқарли хабарлар
Қатарда бўлиб ўтаётган ЖЧ учун 350 та ақлли қуёш чироқлари ўрнатилди
  • 23.11.2022
  • 362

Доҳада бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида 350 та тўлиқ автоном, қуёш энергияси билан ишлайдиган кўча чироқлари ўрнатилди. Улар техник хизмат талаб этмайди ва электр тармоғидаги юкланишни камайтиради.

Уларнинг минималист кўриниши диққатга сазовордир. Ҳаттоки ташқи мебель дизайни учун мўлжалланган Аʼ Design мукофотига ҳам сазовор бўлишди. Чироқлар Техаснинг «EnGoPlanet» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Бундан олдин улар Невада, Техас, Антигуа ва Барбудада ҳам ўрнатилган.

#қуёшэнергияси

Манба: https://t.me/clearenergy/1720

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>