Янгиликлар
Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ҳамкасбларимиз тақдирланди
  • 07.12.2022
  • 271

Жорий йил 7 декабрь куни соат 15:00–14:30 оралиғида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Марказий аппаратида маъмурият ишчи-ходимлари учун катта тадбир ташкил қилинди. Даставвал тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳиясини жамоавий жўровозликда ижро этиш билан бошланди.

Тадбирни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг маслаҳатчиси, ижодкор Ориф Тўхташев олиб борди ва йиғилганларга давлатимизнинг муқаддас рамзлари бўлмиш — Байроқ, Герб, Мадҳия ҳамда Конституция хусусида кенгроқ маълумотлар тақдим этди.

Шунингдек, тадбирда ватан, мустақиллик, тинчлик, фаровонлик, касбга садоқат каби тушунчаларнинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратилди.

Шундан сўнг “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари А.А.Назиров сўз олиб, йиғилганларни байрам билан қутлади ва тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан тақдирланган “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқарув аппаратида муносиб фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ҳамкасбларга Эсдалик нишонлари, Фахрий ёрлиқ ҳамда Ташаккурномаларни тақдим этди.

Марҳамат, улар билан танишинг!

Ўзбекистон Репсубликаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги 243-сонли фармонига мувофиқ “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятида тақдирланганлар рўйхати:

Кулибаев Шамшиддин

Бош бошқарма бошлиғи

Султонов Акмал

Бошқарма бошлиғи

Юнусходжаев Фарух

Бошқарма бошлиғи

Зиётов Алимардон

Бош бухгалтер ўринбосари

Баймухамедов Абдулазиз

Филиал директори

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг Ташаккурнома билан тақдирланган ишчи-ходимлар рўйхати

Девицина Светлана Викторовна

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси катта кассири

Таштаев Абдували Рихсимбоевич

Автотранспорт ва механизимлар бошқармаси етакчи мутахассиси

Гуломов Санжарбек Гуломович

Юридик бошкармаси бош юристконсульти

Закирова Маъмура Бахтиёровна

Ишлаб чиқариш хўжалиги хизмати фарроши

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланган ходимлар рўйхати:

Тураев Умиджон Бахтиёр ўғли

Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи раҳбари

Инамходжаев Дилмурод Уткирович

Марказий реле ҳимояси ва электр автоматикаси хизмати 1-тоифали муҳандиси

Якубова Феруза Сабирджановна

Ишлаб чиқариш хўжалиги хизмати фарроши

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>