Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «6-Камалак кўча ҳудудидаги қаровсиз ТПни таъмирлаб, қўшимча — янги ТП ўрнатилишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз...»
  • 13.12.2022
  • 177

Мурожаат эгаси: Хўжамбердиев Эркин Тўхтабоевич, Наманган вилояти

Электрон почта: sanabarxon1953@umail.uz

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум, ҳурматли раҳбарият!

АРИЗА

Биз, фуқаролар оммавий равишда ариза-мурожаат ёзишимиздан мақсадимиз шуки, 2010 йилда Наманган шаҳар, Бобуршоҳ кўчасида давлат дастури асосида янги, замонавий кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилиб, асосий йўлни кенгайтириш мақсадида, давлат эҳтиёжи учун уйларимиз бузилишга тушиб, 2013 йилдан бошлаб “Истиқбол” МФЙ, 6-Камалак асосий кўча, 1–2–3-ўтиш йўли ҳудудида инфратузилма масалалари ҳал бўлмай келинмоқда.

2013 йилда янги ташкил бўлган аҳоли массивида, замонавий инфратузилмани яратиш масаласи давлат дастурлари ва Вазирлар Маҳкамасининг йиғилиш баёнларига киритилган бўлса-да,  ҳозирга қадар маҳаллий ҳокимият ва масъул бошқарув органлари, ташкилотлар томонидан ўзига юклатилган вазифани совуққонлик билан бажармай келмоқда.

Сабаби, ушбу манзилларда электр таъминоти ТП-250 кВт корпуси қўйилган бўлиб, ички тузилмаси 160 кВт қувватга эга, йўлларни асфальтлаш ишлари бажарилмаган, табиий газ тармоғи тортилмаган, йўловчи транспортлари етарлича қўйилмаган.

Қолаверса, Президентимизнинг 2021 йил 18–19-февраль кунлари Наманган вилоятига ташрифи чоғида, йиллар давомида йиғилиб келган муаммоларни босқичма-босқич ечилиши таъкидлаганган эди ва шу йилда бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан мутасаддиларга қатъий кўрсатма берилиб, муддат белгилаб берилган эди.

Юқоридагиларга асосан, фарзандларимизни хавфсизлиги ва соғлиги, аҳоли фаровонлигини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.04.2021 йилдаги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарорнинг ижроси ва Қарорнинг 7ж-иловасига асосан, Наманган шаҳар “Истиқбол” МФЙ 6-Камалак асосий кўча 1–6-ўтиш йўллари ҳудудидаги 13/07 ТП-250 кВт (аслида 160 кВт) қаровсиз ва ачинарли аҳволда эканлигини инобатга олиб, халқ манфаати йўлида ушбу ТПни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ҳамда аҳоли кўпайганлигини инобатга олиб, ҚЎШИМЧА ЯНГИ 250 кВт ТП ўрнатилишида тегишли мутасадди ташкилотларга кўрсатма бериб, обод маҳаллага айлантирилишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

Ҳурмат билан,  маҳалла фаоллари ва фуқаролари

Боғланиш учун телефонлар: +998936062393; +998939232866; +998913420031; +998999933566.

“Истиқбол” МФЙ 6-Камалак 1-2-3-4-5-6-ўтиш йўлидаги 250 нафар фуқаролар номидан Хўжамбердиев Эркин Тўхтабоевич, Наманган вилояти

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Эркин Тўхтабоевич, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизматига, шунингдек Наманган вилояти ҳокимияти Матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/16158    

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

Қўшимча маълумот: Электр тармоқларида истеъмолнинг кескин ошиши туфайли, электр қурилмалари ортиқча юклама билан ишлаганда, энерготизим барқарорлигини сақлаш мақсадида ўрнатилган автоматика режими туфайли электр таъминотида узилишлар бўлиши табиий жараён ҳисобланади.

Бу ҳақда батафсил маълумотларни қуйидаги ҳаволалардан олишигиз мумкин: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5717

Батафсил САВОЛ-ЖАВОБЛАР: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/8935 

Энергетика вазирлигига шикоят қилишингиз мумкин: https://minenergy.uz/uz

Тошкент, 100047, Ташкент ш., Истикбол кўчаси, 21

Транспорт: 
Метро: Амир Темур бекати 
Автобуслар: № 14, 53, 58, 78, 93, 98

Маршрутли таксилар: № 26, 102 (Мўлжал Тошкент Халқаро Вестминстер университети)
 

Тел: (998 71) 236-3822

Девонхона: (998 71) 236-2708
Электрон почта: info@minenergy.uz 
 

Иш графиги: 
душанба - жума: 9:00 - 18:00 
тушлик вақти: 13:00 - 14:00 
шанба, якшанба: дам олиш куни

Газ таъминоти билан +99871-200-0804 ёки 1104 рақами орқали боғланасиз. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ https://hududgaz.uz/ “Hududgazta’minot” акциядорлик жамияти Иш вақти: 09:00 - 18:00 Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 98 Индекс: 100115 E-mail: info@hududgaz.uz Телефон рақами : (71) 281-16-85.

Маълумот ўрнида: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>