Қизиқарли хабарлар
2022 йилда Осиё мамлакатлари қуёш энергияси туфайли қанча маблағ тежашди?
  • 06.12.2022
  • 273

Хитой, Япония ва Ҳиндистон жорий йилнинг биринчи олти ойида қайта тикланадиган энергиядан энг кўп фойда кўришди.

Умуман олганда, қуёш энергияси Осиёнинг еттита давлатига 2022 йилнинг биринчи ярмида 34 миллиард доллар тежашга ёрдам берди. Масалан, Хитой 21 миллиард доллар, Япония 5,6 миллиард, Ҳиндистон 4,2 миллиард, Жанубий Корея 1,5 миллиард доллар маблағ тежаб қолишди.

Ветнамда бу давр мобайнида қуёш энергияси электр энергиясига бўлган талабнинг 11 %ини таъминлаб, 1,7 миллиард долларга, Жанубий Корея 1,5 миллиард долларга, Таиланд эса қуёш энергияси туфайли нефть, газ ва кўмир харажатларини 209 миллион долларга камайтирди. Филиппин худди шу манбалардан 78 миллион доллар тежаб қолган.

#қуёшэнергияси

Манба: https://t.me/clearenergy/1738

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>