Қизиқарли хабарлар
200 км/с тезликкача чиқа оладиган ақлли электр скутер яратилди
  • 14.12.2022
  • 284

Хитой сунъий интеллект билан жиҳозланган электр скутерни яратди. Ушбу модель 2,8 сонияда 100 км/с тезликка чиқа олади ва бу тезликнинг энг юқори чегараси эмас. У максимал 200 км/с тезликка эриша олади. Скутер 16,2 кВт•с қувватга эга аккумулятордан қувват олади. Сиз уни бор-йўғи ярим соатда тўлиқ қувватлай оласиз ва тахминан 88 км/с тезлик билан 300 км.гача тўхтовсиз ҳаракатланасиз.

Компания скутерни сунъий интеллект ва ҳаракатланишни кузатиш хусусиятини бажарадиган 30 дан ортиқ камералар билан жиҳозлаган. Ушбу тизим шиналар босимини текширишга, кўринмайдиган нуқталарни кузатишга ҳамда ҳаракатланишни бошлаш ва тўхташ вақтида ёрдам беради.

#буқизиқ

Манба: https://t.me/clearenergy/1750

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>