Касаба уюшмаси
«ENERGO-IT» филиали ходимлари тақдирланди
  • 22.12.2022
  • 223

2022 йил 22 декабрь куни “Energo-IT” филиали раҳбарияти томонидан, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти электр энергетика соҳасида кўп йиллик самарали меҳнати, шунингдек, 2022 йил мобайнида иш жараёнида яхши натижаларга эришганлиги учун, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан бир нечта ходимларга «ENERGO-IT» филиали ФАХРИЙ ЁРЛИҚ ҳамда ТАШАККУРНОМА билан тақдирланди.

Шу билан бирга, “Energo-IT” филиали касаба уюшмаси томонидан декабрь ойида ўтказилган спорт мусобақалари, яъни теннис, шахмат ва шашка ўйинлари натижалари бўйича 1-, 2- ва 3-ўрин ғолибларига ҳамда барча қатнашганлар учун эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

«ENERGO-IT» филиали Касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>