Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Бундай ҳолат кузатилиши юзасидан ташкилотингиз қандай баҳона билан ўзининг масъулиятсизлигини изоҳлаши менга қизиқ...»
  • 11.01.2023
  • 190

Мурожаат эгаси: Ходжаева Мастура, Тошкент шаҳри

Электрон почта: miraliyev.a.01@mail.ru

Мурожаат мазмуни: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Сағбон 15-тор кўчаси 29-Б уйда, 10.01.2023 йилда “аномалний” совуқ кунларда, соат 16:40 атрофида электр энергияси узиб қўйилганидан норозиман. 339 минг сўм “предоплатам” бўла туриб, ҳар сафар шубҳали тарзда “шахматний” ўчирилишига изоҳ берилишини талаб қиламан. ОАВ орқали ҳисобот берилишини сўрайман. Нега айнан менинг манзилимда доимий равишда, сурункали тарзда ўчирилади. Бундай ҳолат кузатилиши юзасидан ташкилотингиз қандай баҳона билан ўзининг масъулиятсизлигини изоҳлаши менга қизиқ... Орадан 4 соат ўтди. Электр таъминоти тикланмади. 1154 қўнғироқ қилиб 24 дақиқада тушолдим. Бироқ мурожаатни ёзиб олмади. 1055 телеграм каналда ариза қолдирмоқчи эдим. Бригада ишлашвотганмиш. Исботлаб беринглар, айнан қаерда нима бўлди? Ва қайси соатда қайси бригада нима иш қилди? Ман аниқ фактлар асосида жавоб кутаман...

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Мастура Ходжаева, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/16806       

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

Маълумот ўрнида: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>