Янгиликлар
Турдош ташкилотдаги ҳамкасбларимизга амалий кўмак берилди
  • 20.01.2023
  • 186

❄️ Юртимизда об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида истеъмолчиларнинг электр таъминотида бирмунча ноқулайликлар юзага келгани рост. Айниқса пойтахт туманларида газ босимининг камайиши оқибатида электр тармоқларига тушган юклама қатор носозликларни келтириб чиқарди.

⚡️ Юқоридагиларни инобатга олиб,  "Тошкент шаҳар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ тасарруфидаги объектларнинг электр таъминотидаги носозликларини бартараф этилишида амалий кўмак бериш мақсадида, "Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари" филиалида 7 та аварияни бартараф этиш бригадаси тузилди. Бригадалар асбоб-ускуналар билан жиҳозлантирилиб, 9 та махсус техника (жами 30 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар)  жорий йилнинг 18 январида  пойтахтнинг Чилонзор туманига сафарбар этилди.

Бугунги кунда олиб борилган ишлар натижасида 10 дан ортиқ кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи 530 дан ортиқ аҳоли истеъмолчиларининг электр таъминоти тикланди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>