Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Ишонч телефонлари кўтарилмайди! Вазир ўринбосари чеклов 1 соатдан ортмайди, деган эди. Лекин бизда 24 соатда 20 соатдан ортиқ электр таъминоти ўчади!»
  • 19.01.2023
  • 175

Мурожаат эгаси: Воҳидов Мирали Зоҳид ўғли, Навоий вилояти.

Электрон почта: pantera.92.uz@umail.uz

Мурожаат мазмуни: Мурожаатимни юборишдан мақсад — электр токи яна жуда кўп ўча бошлади.

1-савол: Ишонч телефонларизни ҳеч ким кўтармайди! Нега?

2-савол: Очиғи, Вазир ўринбосари ҳудудларда чеклов 1 соатдан ортмайди, деган эди. Лекин бизда 24 соатда 20 соатдан ортиқ электр таъминоти ўчади? Бу муаммони қачон ечасизлар?

Навоий шаҳрида яшайман. Мен 1154 рақамга қўнғироқ қилсам, “...ток ўчиши масаласида... сизлар Бухородан ток оласизлар”, дейди. “Биз ҳал қилолмаймиз”, дейди. Биз нима қилишимиз керак? Ишлатсак — пулини тўлаяпмиз! Тўламасак — қўймайсизлар-ку! Шунга яраша узлуксиз электр энергия билан таъминланглар! Мен бу мурожаатимга шаблон тариқасида жавоб олишни истамайман! Сизларнинг вазирликдаги ўринбосарларингиз айтган гап бажариладими?

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Мирали Зоҳид ўғли, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ҳамда юқори ташкилот — Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/17073         

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

Қўшимча маълумот: Электр тармоқларида истеъмолнинг кескин ошиши туфайли электр қурилмалари ортиқча юклама билан ишлаганда энерготизим барқарорлигини сақлаш мақсадида ўрнатилган автоматика режими туфайли электр таъминотида узилишлар бўлиши табиий жараён ҳисобланади.

Бу ҳақда батафсил маълумотларни қуйидаги ҳаволалардан олишингиз мумкин: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5717

Батафсил САВОЛ-ЖАВОБЛАР: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/8935

Маълумот ўрнида: Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Энергетика вазирлиги ҳузурида “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонаси ташкил этилди. Марказ Энергетика вазирлиги тузилмасига киради. Энергетика вазирлиги Марказнинг муассиси ҳисобланади. Унинг таркибий тузилмасига кирувчи минтақавий бошқарма ва ҳудудий бўлимлар ўз фаолиятини Марказ томонидан ишлаб чиқиладиган ва Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ҳужжатлар асосида амалга оширади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 март санасида “Энергетика вазирлиги ҳузурида “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги 126-сон қарори.

Манба: https://www.lex.uz/docs/6058685

Сайт саҳифаларида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2451

☎️️ Шунингдек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг ЯГОНА ТЕЛЕФОН 71/236-60-35 (матбуот котиби), бундан ташқари, ИШОНЧ РАҚАМИ, яъни фуқаролар мурожаати учун махсус телефон рақами +998 71-208-56-46 ҳамда Девонхона (канцелярия) 71/236-6226 рақамлари барқарор фаолият кўрсатмоқда. 2021 йилдан буён Call century рақами +998 (55) 500-5545 рақами фаолият кўрсатиб, унинг иш фаолияти https://www.uzbekistonmet.uz веб-сайти билан интеграциялаштирилган.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>