Янгиликлар
ОТБ консультанти иштирокида юқори кучланишли тармоқлар қайта реконструция қилиниши муҳокама этилди
  • 30.01.2023
  • 236

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2023–2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 28 декабрдаги ПҚ–459-сонли қарорига асосан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан «Магистрал электр тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш» инвестицион лойиҳаси Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) маблағлари ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг 28 январь санасида Осиё Тараққиёт Банки консультанти Ҳелмут Сандманн, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ЭТФББ бошлиғи Шамсиддин Кулибаев ҳамда ЭТФББ мутахассиси Раҳматжон Элибоев, «ОТБ лойиҳалари» ЛАОГ мутахассислари, Экология, ижтимоий ва ер муносабатлари масалалари бўлими бошлиғи Азизбек Ботиров, «Тошкент МЭТ» филиали бош муҳандиси Ўткир Аҳмедов ҳамда юқори кучланишли тармоқлар бўйича усталар иштирокида Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳри ва Пискент тумани ҳудудларидан ўтган 220 кВ кучланишли Л-Кс-А , Л-А-Ф ва Л-20-Кс электр узатиш ҳаво тармоқларида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш натижасида L-Ks-A линияси қайта реконструкция қилиниши лозимлиги муҳокама этилди. Осиё Тараққиёт Банки консультанти Ҳелмут Сандманн ҳамда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ЭТФББ бошлиғи Шамсиддин Кулибаев мутахассисларга ўз тавсияларини берди.

 

«Ўзбекистон МЕТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>