Янгиликлар
Диққат, эълон! 31 январь, сешанба куни суҳбатга чақирилган номзодларни жорий йилнинг 3 февраль санасида суҳбатга таклиф этамиз !
  • 30.01.2023
  • 198

Ёдингизда бўлса, 2023 йилнинг 10 январь санасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Электр тармоқларини эксплуатация қилиш бошқармаси бош мутахасиси лавозими бўш иш ўрнига суҳбат орқали ишга қабул қилиш юзасидан эълон берилган эди.

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/16797

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛАМИЗ!

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/3308

Сўнгра, 2023 йилнинг 26 январь санасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Электр тармоқларини эксплуатация қилиш бошқармаси бош мутахассиси лавозими бўш иш ўрнига тегишли тартибда ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат ўтказилиши ҳақида эълон uzbekistonmet.uz веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқ саҳифаларида Маълум қилинди.

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/17265

Диққат, эълон! Номзодлар билан суҳбат ўтказилади!

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/3430

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Электр тармоқларини эксплуатация қилиш бошқармаси бош мутахассиси лавозими бўш иш ўрнига тегишли тартибда ҳужжат топширган номзодлар диққатига шуни маълум қиламизки, Ишга қабул қилиш комиссияси аъзолари ишлаб чиқариш зарурияти туфайли хизмат сафарида бўлгани боис, номзодлар билан суҳбат:

2023 йилнинг 3 февраль санаси (жума куни) соат 15:00 га кўчирилди.

Келтирилган ноқулайлик учун ҳужжат топширган номзодлардан узр сўраймиз.

 

Ҳурмат билан,

 Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси

 

« Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>