ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
MINENERGY.UZ — Энергетика вазирлиги: жорий йилда 7 та электр станция ишга туширилади
  • 31.01.2023
  • 176

Жорий йил якунига қадар юртимизда умумий қуввати 2910,6 МВт бўлган 7 та электр станция (1 та ИЭС, 1 та шамол, 3 та қуёш ва 2 та ГЭС) ишга туширилиши (ягона электр тармоғига уланиши) режалаштирилган. Хусусан:

➖Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси;

➖Навоий вилоятининг Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси;

➖Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида қуввати 457 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси;

➖Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси;

➖Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилиши (ягона электр тармоғига уланиши) режалаштирилган.

Аҳамиятлиси, ушбу электр станциялар хорижий компаниялар томонидан 100 фоиз тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилмоқда.

➖Самарқанд вилоятида умумий қуввати 13,6 МВт бўлган 2 та гидроэлектр станция ишга туширилади. Шунингдек, Тўпаланг ГЭС модернизация қилинади ва унинг қуввати амалдаги 30 МВтдан 175 МВтга (+145) оширилади.

Маълумот учун: 2022 йилда умумий қуввати 1474 МВт бўлган 7 та янги электр станция ишга туширилди.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️@minenergy_uz

Манба: https://t.me/minenergy_uz/7217

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>